1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Андижон жоме масжидининг янги биноси очилди

10:01 / 18.06.2021 2995 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетган эди. Ташриф жараёнида давлат раҳбари Андижон вилояти Бош жоме масжидини бориб кўрди. Бу ҳақда president.uz манбаси хабар берди.

Бу жойда илк масжид 1870 йилда тикланган. Ҳозирги масжид қурилиши 2018 йилда бошланиб, шу йил май ойида якунланди.

Янги бино қадимий чор айвон ва чор дарвоза услубида барпо этилган. Унинг икки четида баландлиги 54 метрлик миноралар, асосий бинонинг тепа қисмида диаметри 18 метрли гумбаз қурилган.

Илгари масжид сиғими 5 минг кишини ташкил қилган бўлса, энди бино 15 мингдан ортиқ намозхонни ўз ичига сиғдира олади.

Қуръон оятларидан тиловат этилиб, дуо қилинди.

- Бу даргоҳни барпо этишга ҳисса қўшган муҳандислар, қурувчи ва безакчилар, ҳомийларга миннатдорчилик билдираман. Масжид Андижон халқига муборак бўлсин, узоқ йиллар халқимизга хизмат қилсин, - деди Шавкат Мирзиёев.

Шу ерда уламо ва имом-хатиблар билан мулоқот бўлди.

- Ҳамма жойларда муқаддас зиёратгоҳларни обод қилиш, янги масжид ва маърифат марказлари қуришга эътибор қаратяпмиз. Бундай хайрли ишларни давом эттирамиз. Мўмин-мусулмонлар бу ерга келиб, ибодатларни эмин-эркин бажариб, шукроналик билан халқимизни дуолар қилса, нур устига нур, - деди давлат раҳбари.



Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг вафоти муносабати билан турли ўлкалардан ўзбек халқи номига таъзия изҳорлари давоми...

2345 16:31 / 17.08.2021
Бухорога хориждан 5 миллион турист келиши учун катта замин ҳозирланмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Бухоро вилоятини ижтимоийиқтисодий давоми...

1322 15:49 / 01.06.2024
Маълумки, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ қаламларига мансуб барча китоблар навбати билан рус, инглиз ва қорақалпоқ тилларига таржима давоми...

2143 16:40 / 12.10.2019
ФИФА Саудия Арабистонидан қонунни ўзгартиришни сўрамоқчи эмас. 2034 йилда Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида стадионларда спиртли ичимликлар давоми...

1066 15:08 / 19.12.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021