1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Тарих ва бугун ёхуд Қуръон ўқинг!

18:00 / 15.03.2021 3317 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ниқоб (маска) тақиш қачондан бошланган?

Қадимда, ун сотувчилар ва нонвойлар бозорига ниқоб тақиб кириш шарт бўлган. Бу иш соғлиқни сақлаш мақсадида амалга оширилган бўлиб, муҳтасибнинг назорати остида олиб борилган. Бу иш дастлаб, Андалусия давлатига хос бўлган.

Ибн Абидийн Тужайбий Андалусий ўша вақтда ун ва нон сотувчиларини назорат этувчи муҳтасибнинг сўзларини келтириб, шундай дейди: «Бирортангиз хамир қораётган вақтида акса ургани ёки гапирганида оғзидан бирор нарса учиб ун ёки хамирга аралашиб кетмаслиги учун оғиз-бурнини ёпган ҳолда ниқоб тақиб олсин. Шунингдек, юзидан оққан тер хамир устига оқмаслиги учун пешонасига оқ дурра, латта танғиб олсин».

Ибн Абдун қаламига мансуб «Рисалатун фил ҳисба» асаридан (16- аср). 

Изоҳ: Муҳтасиб арабчада - назорат қилувчи деган маънони англатади. Ўрта аср мусулмон давлатларида Ислом маросимлари, урф-одатлар ва қонунларнинг бажарилиши, одамларнинг жамоат жойларида юриш-туриши устидан назорат қилувчи амалдор. Ўрта Осиёда улар раис деб аталган.

Биз мусулмонлар доимо асл ҳақиқатни Исломдан қидирамиз. Акса уриш ҳақида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта Аллоҳ таоло акса урганни яхши кўради. Эснашни эса кариҳ кўради. Сизлардан бирингиз акса уриб, «Алҳамдулиллаҳ», деб Аллоҳга ҳамд айтса, ҳар бир эшитган мусулмон кишига «Ярҳамукаллоҳ», яъни «Аллоҳ сенга раҳм қилсин», деб айтмоғи шарт бўлади. Аммо эснаш шайтондандир. Агар сизлардан бирингиз эснайдиган бўлса, қодир бўлганича уни қайтарсин. Чунки эснаган кишига шайтон кулади», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

Бугун яна телевидение, радиода, ижтимоий тармоқларда инсонларни кайфиятини туширадиган, бутун дунё азият чекаётган коронавирус ҳақида турли нохуш хабарлар урчишни бошлади. Агар биз мўмин мусулмонлар ўзимизга тасалли истасак, энг яхши давони, қалбларга хотиржамлик берувчи, руҳиятимизга сокин туйғуни Аллоҳ таолонинг каломи, Қуръони каримдан оламиз...

Барча ташвишларни бир четга суриб, Қуръони Каримни очсангиз, у сизга шундай тасалли бера бошлайди:

«Аллоҳ танглик-камбағалликдан кейин енгиллик-бойликни ҳам (пайдо) қилур», (Талоқ сураси, 7-оят).

«Айтинг: Сизларга у (бало)лардан ҳам, барча ғамлардан ҳам Аллоҳнинг ўзи нажот берур. Сўнгра сизлар яна ширк келтирурсиз!» (Анъом сураси, 64-оят).

«Ёки музтар-ночор одам дуо-илтижо қилган вақтида (дуосини) ижобат қиладиган ва (унинг) мушкулини осон қиладиган Зотми?!» (Намл сураси, 62-оят).

«Ва осмонда ризқингиз ҳамда сизга ваъда қилинаётган нарсалар (бор)», (Зарият сураси, 22-оят).

Тафаккур қилар эканмиз, қуйидаги оят маъносини янада чуқурроқ ҳис қиламиз: «Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур», (Раъд сураси, 28-оят).

Бобур Аҳмад тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Ҳариб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб деди Эй Аллоҳнинг Расули Мен кўп гуноҳ қилиб давоми...

3889 11:30 / 18.10.2021
Умар розияллоҳу анҳу қўли шол бўлиб қолган кекса кишини кўриб, ундан quotҚўлингга нима бўлдиquot деб сўрадилар. У quotОтам жоҳилият даврида quotҚўлинг шол бўлсинquot деб давоми...

3723 15:00 / 16.01.2022
Гана давлатида яшовчи фақир отахоннинг уйи ёнига National Geographic каналига тегишли тасвирга оладиган дрон келиб тушди. Орадан бироз вақт ўтгач каналга тегишли давоми...

3995 17:00 / 19.07.2022
Дин ишларида фойда берадиган ёки ўзига фойда оладиганлар билан ҳаммажлис бўлиш, ғофиллардан эса эҳтиёт бўлиш. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ёмон давоми...

763 15:41 / 04.09.2025