1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хушхабар: «Тафсири Ҳилол»нинг қорақалпоқ  тилидаги илк нашри дунё юзини кўрди

12:54 / 01.06.2023 1507 pdf Ўқиш режими + -

Аллоҳ таолога Ўзининг мақомига мос ҳамду санолар бўлсин!
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин!

Роббул оламийннинг инояти ила «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриётида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг шоҳ асари бўлмиш «Тафсири Ҳилол» қорақалпоқ тилида чоп қилинди. Аллоҳ таоло қардош қорақалпоқ халқига бу нашрни муборак айласин.
Қадрдон қорақалпоқ қардошлар, не бахтки, Аллоҳ азза ва жалла нозил этган муборак китобнинг тафсирини она тилингизда мутолаа қилиш шарафига муяссар бўлдингиз. Энди сиз азизлар кўзингиз нурини тўкадиган сатрлар ердан чиққан маъноларни англатувчи сатрлар эмас, балки етти осмоннинг устидан, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг даргоҳидан энг ишончли ва энг муқарраб фаришта олиб тушган илоҳий каломни, унинг маъноларини, унинг тафсирини англатувчи сатрлар эканини бир лаҳза ҳам унутмаслигингиз лозиму лобуддир.

«Ҳилол-нашр» матбаа нашриёти жамоаси ушбу нашрнинг мўмин-мусулмон юртдошларимизга тақдим этилишида хизмат қилиб, ҳисса қўшганларга, шу жумладан, асарни қорақалпоқ тилига таржима қилган Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси Шамсуддин домла Баҳоуддинов бошчилигидаги ижодий жамоага ташаккурлар изҳор этиб, Аллоҳ таолодан уларга икки дунё саодатини сўраб, дуо қилиб қолади.

Маълумки, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб асарлар мунтазам равишда кўплаб тилларга таржима қилиб келинмоқда. Жумладан, мазкур асарлар қорақалпоқ тилига ҳам таржима қилинаётган бўлиб, олти жилддан иборат «Тафсири Ҳилол» асари ушбу тилга таржима қилинган қирқ еттинчи китоб бўлди. 

Аллоҳ таоло бу бебаҳо асарни барча мўмин-мусулмонларга муборак айлаб, манфаатини мўл қилсин, ундан ҳосил бўладиган ажр-мукофотлардан шайх ҳазратларининг номаи аъмолларига насибалар битсин, бу хизматни шайх ҳазратларидан садақаи жория ўлароқ қабул айласин. 

Islom.uz портали & Hilol-nashr матбаа нашриёти жамоаси

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳижрий тақвим бўйича Рамазон ҳайити байрами билан бошланадиган шаввол ойидамиз. Бу ойнинг фазилати ҳақида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай давоми...

3935 06:00 / 23.04.2023
Қўшма Штатлардаги бир юз қирқ демократ сенатор мамлакатга дин асосида киришни тақиқловчи, камситувчи қонунларнинг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳасини давоми...

2582 08:00 / 01.03.2021
Ўзбекистон элчихонаси раҳбарияти Малайзиянинг .ExportImport Bank of Malaysia, Эксимбанк президенти ва бош ижрочи директори Нурбаю бинти Касим Чанг билан учрашди. Бу ҳақда давоми...

1202 16:42 / 19.10.2024
Ҳар йили юртимиздан минглаб ҳожилар Исломнинг бешинчи рукни ndash ҳаж амалларини бажариш учун муқаддас заминларга ташриф буюрадилар. Бу йил ҳам Зулқаъда ойида давоми...

1574 17:53 / 23.04.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021