1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Шайх Ҳаддоднинг келажакка умиди

10:00 / 20.04.2021 3341 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жазоирдаги Франция ихтилолига қарши қўзғолон раҳбари, олим шайх Ҳаддод, маҳкамага тортилган пайтда, курсига ўтиришни рад этди. Балки ерга ўтирди. Бунда тушунганлар учун жуда катта маъно бор эди!

Француз судья шайхдан сўради: «Сон ва аслаҳангиз етарли бўлмагани ва ғалаба имконияти жуда кам бўлгани ҳолда, нима учун қўзғолонга қарор бердингиз?».

Жавоб шундай бўлди: «Французлар юртимизга бостириб кириб, унда муқим ўрнашдилар. Одамлар уларнинг борлигига кўника бошлашди. Француз ихтилоли жазоирликларга табиий ҳолатга айланишидан, бинобарин унга рози ва таслим бўлиб қолишларидан хавотирга тушдим. Келажак авлодлар учун ҳуррият дарахтини экдик ва уни қонимиз билан суғордик».

Маҳкама шайхни 80 йиллик қамоққа ҳукм қилди. У киши кулиб: «Сиз 80 йилга ҳукм қилдингиз, Аллоҳ эса 8 кун хоҳлади», дедилар.

Дарҳақиқат ҳукмдан 8 кун ўтиб шайх Ҳаддод вафот этдилар, Аллоҳ раҳматига олсин!

Бу воқеда бизларга ҳам муҳим ибрат бор. Ҳақиқий мустамлакачилик чекиниб, маънавий-маданий мустамлакачиликнинг барча кўринишлари хуруж қилаётган ва ғарбнинг, хусусан русларнинг ташвиқот-тарғибот машинаси бор кучи билан ҳаракатланаётган ва айрим миллатдошларимиз ғарбона ва русиёна гапириб, ҳам фикрлаб турган бир пайтда, ҳаммамиз шайх Ҳаддоддек хавотирда, ҳушёрликда яшамоғимиз ва бундай хуружларга қарши туришда улардек динпарвар ва ватанпарвар зотларга эргашмоғимиз даркор. Акс ҳолда Аллоҳ, тарих ва келажак бизни кечирмайди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Буюк саҳоба Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳу синглисини ансорлардан бир йигитга никоҳлаб берди. Аммо кейинчалик синглиси билан эри орасида келишмовчилик чиқиб, давоми...

1320 13:29 / 19 январь
Ашраф Алий Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳнинг бир шогирди бўлиб, у зот унга тазкия ва талқинга ижозат берган эди. Бир куни у ўғилчасини етаклаб устози зиёратига давоми...

1468 10:03 / 28.05.2025
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд ғазотидан қайтяптилар. Отларининг тизгини Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳунинг қўлида. Узоқдан бир аёл кўринди. Булар давоми...

2097 14:06 / 18.01.2023
Ҳозирги кунда баъзи ёшларнинг бу калимани айта олмасликлари жуда афсусланарли бир ҳолдир. Буни айниқса, никоҳ ўқиладиган вақтда яна бир бор кўзга ташланиб давоми...

2808 09:00 / 12.12.2023