1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Иссиқ ҳарорат бетоқат қиляптими?

09:03 / 08.07.2021 4706 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Охиратда соя-салқинда туришга уринайлик!

Иссиқ қандай бўлаётганини ҳис қиляпмиз. Дунё иссиғига оҳ-воҳ деймиз. Ҳаво исиганда, соя-салқин жойларга қочамиз. Ваҳоланки, қуёш биздан 150 млн км узоқликда жойлашган.

Охиратда қуёш инсонларнинг бошлари тепасига олиб келиб қўйилади. Ҳар ким дунёдаги амалига яраша терига ботиб боради. Баъзилар тўпиғигача, баъзилар тиззасигача, айримлар бўйнигача. Биз шу пайтда соя-салқин жойда туришга кўпроқ муҳтож бўламиз. Етти тоифа инсонлар борки, улар бу кунда Аллоҳнинг Арши соясида турадилар. Булар қуйидагилардир:

1. Одил раҳбар.

2. Роббисининг ибодатида ўсган йигит.

3. Қалби масжидларга боғланган киши.

4. Бир-бирини Аллоҳ учун яхши кўрган, Аллоҳ розилиги йўлида жамланиб, Аллоҳ розилиги йўлида ажраладиган дўстлар.

5. Мансабли ва чиройли аёл бузуқликка чорлаганда, «мен Аллоҳдан қўрқаман» деган киши.

6. Ўнг қўли берган садақани чап қўли билмайдиган (даражада махфий садақа қилган) киши.

7. Ёлғиз ҳолатда Аллоҳни зикр қилганда кўзи ёшланадиган киши.

Ушбу ҳадисни Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий, Имом Насоий раҳимаҳумуллоҳ ривоят қилганлар.

Аллоҳ таоло бизни Аршининг соясида турувчилардан қилсин!

Қуйидаги расмдаги Коста-Рика, Таиланд, Колумбия каби давлатларда ўсадиган дарахт бўлиб, соясининг узунлиги баъзи пайтларда 50 метрга етар экан. Яйловда ўтлаётган мол-қўйлар ва чўпонлар шу ерда дам олар экан.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Аллоҳга қасам, шерикларим унутишганми ёки ўзларини унутганга солишяптими, билмайман, аммо давоми...

4553 11:01 / 07.02.2024
Ҳакимул уммат, Мавлоно Ашраф Али Таҳонавий қуддиса сирруҳ шундай дер эдилар .Қалбга, бирон яхши амални қилиб олай, деган ўйфикр келиши сўфийлар истилоҳида .ворид, давоми...

1076 12:34 / 23.10.2025
Бир хунук юзли, лекин зукко одам соҳибжамол, лекин нодон бир аёлга совчи бўлибди. Ҳеч кимнинг маломатига қарамабди. Унинг бор умиди ўша аёлга уйланиб, фарзанд давоми...

4566 17:00 / 27.04.2022
Подшоҳ кечқурун қаҳратон совуқда қасрга қайтди. Эшик олдида юпқа кийим кийган кекса қўриқчини кўриб қолди. Подшоҳ унга яқинлашиб сўради .Совуқ давоми...

5723 14:00 / 03.08.2022