1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бир зот...

11:00 / 10.10.2021 2555 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Илоҳий каломда бир сўзки қутлуғ,
Фаришталар ундан ўтмас ҳаёда.
Онадан афзалроқ, отадан улуғ
Расулуллоҳ деган зот бор дунёда.

Ўтганлар ўтдилар, келганлар келди,
Кутганлар кутдилар, билганлар билди.
Бу ёруғ дунёни чароғон қилди –
Расулуллоҳ деган зот бор дунёда.

Мусулмон ўғлининг кўнгли хўп тўқдир,
Сабаб бор – ёзиғлиқ илоҳий тақдир.
Қоронғу кечада қоқилмоқ йўқдир –
Расулуллоҳ деган зот бор дунёда.

Офитобдан сўранг, моҳдан сўрангиз,
Айтурлар, бу надир, ёқут, фарангиз –
Зулумот ичинда унга қарангиз,
Расулуллоҳ деган зот бор дунёда.

Саҳобалар кўрди кўзлари билан,
Юрдилар не бахтки ўзлари билан.
Бугун бизга малҳам сўзлари билан –
Расулуллоҳ деган зот бор дунёда.

Кетган бўлсалар-да орамиздан-да,
Аллоҳ етказгувчи ноламиздан-да.
Чиройлироқ жажжи боламиздан-да,
Расулуллоҳ деган зот бор дунёда.

Ўтмиш юлдузига чўлғанмоқ азоб,
Тунлари аламдан тўлғанмоқ азоб.
Оҳ, тушга кирганда, уйғонмоқ азоб,
Расулуллоҳ деган зот бор дунёда.

Одамзод юрарди мотамга ўхшаб,
Нари борса Адий Хотамга ўхшаб.
Яшашни ўргатган одамга ўхшаб,
Расулуллоҳ деган зот бор дунёда.

Кўрмаган бўлсак ҳам севгувчимиз у,
Оғир дам умматим дегувчимиз у,
Ахир, ғамимизни егувчимиз у –
Расулуллоҳ деган зот бор дунёда.

Ул зотни кўргунча мўмин кулмагай,
Қарори тўлмагай, кўнгли тўлмагай.
Шаҳидлар шоҳида ўлмоқ бўлмагай,
Расулуллоҳ деган зот бор дунёда!

                                                                                                                                                                            Маҳмуд Асрор

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сизлар, эй бошида рўмоли бўла туриб, қалбида ҳаёси бўлмаган қизлар Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига нозланиб, бурилиб тушган суратларини жойлаб, мастуралар давоми...

5183 17:30 / 25.05.2019
Дард сўйлатадиrdquo дейишади ёши улуғлар. Изтироб чекаётган одам тилига келганини қайтармайди. Ҳамма нарсага, ҳаммага исён қилгиси келади. Оғриқ зўридан инграган давоми...

4664 12:10 / 09.04.2019
Тамийм адДорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, дин насиҳатдир. Албатта, дин насиҳатдир. Албатта, дин насиҳатдир,, давоми...

4150 21:45 / 16.02.2019
Марҳум устоз Шайх ҳазратларининг Сунний ақийдаларrdquo китоби шубҳасиз у зотнинг шоҳ асарларидан бири ҳисобланади. Ушбу китобни севиб мутолаа қиладиган давоми...

3175 13:30 / 17.08.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021