1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Томас Парти Ислом динини қабул қилди

18:09 / 06.06.2022 2405 pdf Ўқиш режими + -

Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Томас Парти Ислом динини қабул қилганини маълум қилди. Бу ҳақда tribuna.uz сайти хабар берди.

28 ёшли ганалик футболчи Ислом динини қабул қилишга у уйланмоқчи бўлган мусулмон қиз сабаб бўлганини айтган.

«Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, мен энди мусулмонман. Мен уйланмоқчи бўлган қиз сабаб Ислом динини қабул қилдим. Менинг мусулмонча исмим – Якубу.

Муаммо? Мен Ганада мусулмонлар орасида улғайганман, шундай экан бу масалада ҳеч қандай муаммо йўқ», - дея «Арсенал» футболчисининг сўзларини келтирган Goal.

Маълумот учун, Томас Парти 2020/21 йилги мавсум олдидан «Атлетико»дан «Арсенал» сафига қўшилган эди. Таянч ярим ҳимоячиси якунланган мавсум АПЛда 24 ўйинда 2та голга муаллифлик қилган.

Манба: tribuna.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
VIIVIII асрларда бунёд этилган ушбу масжид Малининг қадимий Женна шаҳрида жойлашган. Масжид оддий лой ва қамишдан кўтарилган бўлиб, кўплаб меъморларнинг диққатини давоми...

2063 17:00 / 30.04.2019
Аллома, мураббий, бир қанча китоб ва таҳқиқлар муаллифи, раббоний олим Абу Бакр Аданий ибн Али ҳазратлари фоний дунёдан охират диёрига риҳлат қилдилар. Бу киши давоми...

2330 14:20 / 28.07.2022
Жорий йилнинг 24 январ куни .Саййид Муҳйиддин махдум, ўрта махсус ислом билим юртининг иккинчи босқич, 92гуруҳ талабаси Муҳаммадризо қори Усмонов таълим муассасаси давоми...

903 18:35 / 26 январь
2023 йил 6 июнь куни Саудия Арабистони подшоҳлигининг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф алУтайбий подшоҳ Салмон номидаги ёрдам ва инсонпарварлик ишлари маркази давоми...

1897 16:30 / 07.06.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021