1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Таҳликали хато (биринчи мақола)

16:16 / 08.02.2024 2365 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Европанинг ренессанси – уйғониши ўн тўрт асрдан ортиқ давом этган ва черков томонидан мажбур қилинган қаттиқ уйқудан уйғониш бўлгани ҳаммага маълум. Халқларнинг ҳаётида рўй берадиган Европа ренессанси – уйғонишига ўхшаш катта ўзгаришлар бу борадаги ҳаракатнинг мафкурасига боғлиқ бўлади. Европа ренессанси – уйғониши черковга қарши бўлгани учун унинг мафкураси ҳам асосан черковга ва феодалликка қарши бўлганини ҳамма яхши билади. Шунингдек, европа уйғонишининг мафкураси юнон фалсафаси асосида бўлганини ҳам ҳамма яхши билади. Ушбу фикрнинг далили сифатида «Олимп» сайтидан олинган қуйидаги иқтибосни келтирамиз:
«Ренессанс ва гуманизм даврида европада юнон фалсафасининг қайта тирилиши юзага келди. Бу эса ўз навбатида уйғониш давридаги платончилик ва арасточиликдан бошланиб европанинг барча фалсафий фикрининг ривожланишига ўз таъсирини кўрсатди». 


Европаликлар юнон фалсафасини асосан мусулмон файласуфларнинг арабчадан лотин тилига таржима қилинган асарлари орқали ўрганишгани ҳам маълум ва машҳур. Бунинг далилини аввалги мақолаларда кўриб ўтдик.


Шу ерга келганда бир нарсани – юнон фалсафасини ўрганиш жараёнида мусулмонларда алоҳида, европаликларда алоҳида хулоса чиққанини кўрамиз.


Мусулмонлар юнон фалсафасини ўрганиб, дунёни ва унинг сиру асрорларини англаб етишда ақлга ва ваҳий – илоҳий таълимотга асосланамиз, деган хулосага келиб тўхтаганлар. 


Европаликлар эса, дунёни ва унинг сиру асрорларини англаб етишда фақат ақлга суянамиз ва ваҳий – илоҳий таълимотни мутлақо инкор қиламиз деган хулосага келганлар.


Ўз – ўзидан юқорида айтилган бир фалсафани - юнон фалсафасини ўрганиш оқибатида икки хил натижа чиқишининг сабаби нима деган савол пайдо бўлади. Бу саволнинг жавобига, орадаги фарқнинг сабаби икки томон иймон келтирган ва таълимотларига амал қилган икки диндадир, деган жавобни берамиз. Ушбу жавобнинг таҳлилини алоҳида – алоҳида кўриб чиқамиз.
(Давоми бор)

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди


Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жидди жаҳд ҳақида гапирадиган бўлсак у энг буюк мақсадга эришмоқ учун бор куч ва имкониятни ишга солмоқдир. Мусулмон учун энг буюк орзу Аллоҳга итоат қилиш, Унинг давоми...

1532 13:57 / 22.04.2025
учинчи мақола Атоқли андалусиялик файласуф Ибн Рушд 11261198 АрастуАристотельнинг ўрта асрлардаги биринчи шарҳловчиси ҳисобланади. Унинг асарлари таъсирида давоми...

1875 14:00 / 12.05.2023
Доктор Адольфнинг билдиришича, Арюс дастлаб Искандария шаҳридаги Покалес черковида дьякон проваслав черковида руҳонийларнинг қуйи унвони, кейин бошлиқ давоми...

4035 15:05 / 20.09.2020
Тарихчи ва адиба Бэтани Хьюгс айтади.Уйғониш даврида Европанинг барча университетларида Арастунинг асарларини ўқиб, ўрганишни истаган талабалар фақат Ибн давоми...

1819 09:38 / 21.01.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021