1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Каъбанинг бино қилиниши

15:31 / 31.05.2025 2576 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тарихий ривоятларда келишича, Каъба тарих мобайнида 12 марта қурилган.

Улар қуйидагилар:

1. Фаришталар.

2. Одам алайҳиссалом.

3. Шис ибн Одам алайҳиссалом.

4. Иброҳим ва Исмоил алайҳиссалом.

5. Имлиқ.

6. Журҳум.

7. Қусай ибн Килоб,

8. Қурайш.

9. Абдуллоҳ ибн Зубайр (ҳижрий 65, милодий 684 йил).

10. Ҳажжож ибн Юсуф (ҳижрий 74, милодий 693 йил).

11. Султон Мурод Усмоний (ҳижрий 1040, милодий 1630 йил).

12. Саудия Арабистони подшоҳи, икки шарафли ҳарам ходими Фахд ибн Абдулазиз (ҳижрий 1417, милодий 1996 йил).

Байтуллоҳ биринчи қурилган кундан буён минг йиллар ўтган бўлса-да, унинг пойдевори бақувват ва мустаҳкам экани намоён бўлади. Уни Иброҳим ва Исмоил алайҳиссаломлар кўтаришган.

Бу ҳақда Аллоҳ таоло:

«Эсланг, Иброҳим Исмоил билан биргаликда Байтуллоҳнинг пойдеворини кўтариб...» деб айтган (Бақара сураси, 127-оят).

Сўнгра Каъба биноси мана шу пойдевор устига бир неча марта қурилган. Бу ҳақда Язид ибн Румон айтадилар: «Ибн Зубайр Каъбани бузиб, қайта қурганида у ерга тошларни киргизди. Мен ўша ерда Иброҳим алайҳиссалом пойдевор қилиб қурган тошларни кўрдим, у худди туянинг ўркачига ўхшар эди».

Имом Бухорий ривояти.

Бундан билинадики, Ибн Зубайр Каъбани эски пойдевор устига қурганлар. Ҳижрий 1417, милодий 1996 йили ернинг остидаги 1 метр 40 см чуқурликда ана шу эски пойдевор кашф қилинди. Аён бўлдики, пойдевор тошлари бир-бирига мустаҳкам киришиб, унинг ўртасини боғлаб турган ҳеч қандай тиргак йўқ эди. Ана шу пойдевор устига янгидан уй қурилаверган.

Бу пойдевор қурилганига беш минг йил бўлгани, ҳаво инжиқлиқлари, селлар келишига қарамасдан, ҳеч нарса бўлмаганини айтиб ўтиш ўринлидир. Бунга яна Иброҳим алайҳиссаломдан олдин қурилган пайтни ҳам қўшамиз. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бу пойдевор Каъбани кўтариб туришга салоҳиятлидир. Демак, Каъба пойдевори холис тавҳид ва тўғри дин учун абадий мўъжиза бўлиб қолажак, иншааллоҳ.

Қурайш Каъбани аввалгиларига қараганда анча яхши бино қилган эди. Юқорида эса Каъбани Ибн Зубайр қурганлари ҳақида айтиб ўтдик. Бу Ҳажжож уни вайрон қилганидан кейинги қурилиш эди.

«Макка, Каъба, Замзам тарихи,

ҳаж ва умра маносиклари» китобидан.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 7 сентябрдаги 03-07/ 6905-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳаж билан умрани кетмакет қилинг. Албатта, худди босқон давоми...

1189 15:26 / 17.05.2025
.Аллоҳу акбар Аллоҳу акбар Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар Аллоҳу акбар валиллааҳилҳамд,. Маъноси .Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ давоми...

5480 15:08 / 14.06.2024
. . Ибн Аббос розияллоҳу анҳу .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина аҳлига ЗулҲулайфани, Шом аҳлига Жуҳфани, Нажд аҳлига давоми...

1518 13:32 / 22.05.2025
Бу парда .Барқаъ, ndash ёпинчиқ деб аталади. Бу ҳам Каъбапўш тўқиладиган жойда тайёрланади. Матонинг бошқа жойларига қараганда, каштаси ажралиб туради. Парданинг давоми...

1502 11:55 / 27.07.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021