1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Ҳеч ким ундан кўра афзал нарса қила олмайди

04:36 / 11.09.2025 2218 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ قَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ فِي يَوْمٍ مِائَةَ مَرَّةٍ كَانَتْ لَهُ عَدْلَ عَشْرِ رِقَابٍ، وَكُتِبَتْ لَهُ مِائَةُ حَسَنَةٍ، وَمُحِيَتْ عَنْهُ مِائَةُ سَيِّئَةٍ، وَكَانَتْ لَهُ حِرْزًا مِنَ الشَّيْطَانِ يَوْمَهُ ذَلِكَ حَتَّى يُمْسِيَ، وَلَمْ يَأْتِ أَحَدٌ أَفْضَلَ مِمَّا جَاءَ بِهِ إِلَّا أَحَدٌ عَمِلَ أَكْثَرَ مِنْ ذَلِكَ. وَمَنْ قَالَ: سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ فِي يَوْمٍ مِائَةَ مَرَّةٍ حُطَّتْ خَطَايَاهُ وَلَوْ كَانَتْ مِثْلَ زَبَدِ الْبَحْرِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким бир кунда юз марта «Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр» деса, бу унинг учун ўнта қулни озод қилишга баробар бўлади, унга юзта ҳасана битилади ва ундан юзта ёмонлик ўчирилади. Бу унга шу кунда шайтондан ҳимоя бўлади. Ўша ҳол кеч киргунча давом этади. Ҳеч ким у қилган нарсадан афзалроқ нарса қила олмайди. Ким бундан кўпроқ қилган бўлса, мустасно.

Ким бир кунда юз марта «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» деса, унинг хатолари денгиз кўпикларича бўлса ҳам ўчирилади», дедилар».

Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Унинг Ўзи ёлғиздир, шериги йўқдир. Мулк Уникидир. Ҳамд Уникидир. У ҳар бир нарсага қодирдир».

Бу ҳадиси шарифда алоҳида сўзлар ва жумлаларни маълум ададда зикр қилиш ҳақида гап бормоқда. Демак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинган иборалар ила санаб зикр қилиш ҳам катта савобга, гуноҳларнинг кечирилишига ва бошқа фойдаларга молик экан. Бу ишларни қилган одам айни суннатга мувофиқ ишни қилган бўлади.

Зикрнинг қанчалар осон йўл билан катта фазлларга эриштирадиган омил эканини ушбу ҳадиси шарифда яққол кўриб турибмиз.

Бир киши бир кунда юз марта «Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр» деса, ана шундай улуғ фазлга эга бўлади. Бу амални қилиш учун ўтирган, ётган, юриб кетаётган ёки ўзи учун фойдали бўлган бирор ишни қилиб турган ҳолда тили ва дили билан бир неча дақиқа зикр қилса, бас. Ана шундай ниҳоятда содда ва енгил ишни қилган одамга қуйидаги нарсалар ваъда қилинмоқда:

1. Бу унинг учун ўнта қулни озод қилиш билан баробар бўлади.

2. Унга юзта ҳасана битилади.

3. Ундан юзта ёмонлик ўчирилади.

4. У ўша куни шайтондан сақланади.

5. Ўша ҳол кеч киргунча давом этади.

6. Ҳеч ким ундан кўра афзал нарса қила олмайди.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Қачон Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни бирор иш ташвишга солса .Йаа Ҳайй Йаа Қойюм Бироҳматика давоми...

344 11:21 / 24 февраль
Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким саййидул истиғфор ndash .Аллоҳумма анта роббий лаа илаҳа давоми...

98994 14:05 / 09.07.2020
. . Аллоҳумма инна солатии ва нусукии ва маҳяя ва маматии лиллаҳи роббил аламиин. Ла шарийка лаҳ, Аллоҳумма тақоббал ҳазиҳил узҳията. Бисмиллаҳи давоми...

11041 10:10 / 09.06.2024
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илааҳа иллаллоҳу давоми...

1436 05:43 / 19.10.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021