1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Ҳар бир ҳол учун Аллоҳга ҳамд бўлсин

06:28 / 25.12.2025 1138 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: اللَّهُمَّ انْفَعْنِي بِمَا عَلَّمْتَنِي، وَعَلِّمْنِي مَا يَنْفَعُنِي، وَزِدْنِي عِلْمًا، الْحَمْدُ ِللهِ عَلَى كُلِّ حَالٍ، وَأَعُوذُ بِاللهِ مِنْ حَالِ أَهْلِ النَّارِ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳим! Менга ўргатган нарсанг ила манфаат бергин. Менга ўзимга манфаат берадиган нарсани ўргатгин. Ва илмимни зиёда қилгин. Ҳар бир ҳол учун Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аҳли дўзах ҳолидан Аллоҳнинг паноҳини сўрайман», дедилар».

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу дуоларида ҳамма учун, айниқса, аҳли илм ва толиби илмлар учун катта ўрнак бор. Келинг, ушбу дуони таҳлил қилиб чиқайлик.

«Аллоҳим! Менга ўргатган нарсанг ила манфаат бергин».

Яъни «Ушбу дуодан аввал берган илмларинг мен учун фойдали бўлишини насиб этгин».

«Менга манфаат берадиган нарсани ўргатгин».

Яъни «Ушбу дуодан кейин менга берадиган илмингнинг фойдали бўлишини насиб этгин».

Илмнинг фойдали бўлиши ундан бу дунё ва охират учун манфаат чиқиши ва билганига амал қилиш ила бўлади.

«Ва илмимни зиёда қилгин».

«Илмим доимий равишда кўпайиб боришини Ўзинг таъминлагин».

«Ҳар бир ҳол учун Аллоҳга ҳамд бўлсин».

Жумладан, фойдали илм учун ҳам, фойдасизи учун ҳам.

«Аҳли дўзах ҳолидан Аллоҳнинг паноҳини сўрайман».

Энг муҳими мана шу нарсадир.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Мен ва Абу Талҳа Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга йўлиқдик. София розияллоҳу анҳу у зотнинг туяларида мингашиб давоми...

817 03:08 / 18.07.2025
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Субҳаналлоҳи, вал ҳамду лиллаҳи, ва лаа илааҳа иллаллоҳу давоми...

1436 05:43 / 19.10.2025
Аллоҳим, рўза тутишда, рўза кечаларида ибодатда қоим бўлишда, кўзни сақлашда ва тилни сақлашда менга Ўзинг ёрдам бергин.

1655 14:26 / 18.03.2024
Бу намознинг ози икки, кўпи саккиз ракатдир. Аллоҳ таоло Исро сурасида марҳамат қилади .Кечанинг баъзисида у ила бедор бўл. Сенга нофила бўлсин. Шоядки, давоми...

5752 20:34 / 30.10.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021