1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг каломлари

19:16 / 01.12.2017 4259 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2687. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гапни сизларга ўхшаб шошилиб гапирмас эдилар». 

Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.

Термизий:

«Лекин у зот гапни бўлиб-бўлиб гапирар эдилар. Олдиларида ўтирган одам ёдлаб олар эди»ни зиёда қилган.

 

2688. Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам гапни шундай гапирар эдиларки, агар сановчи санаса, батаҳқиқ санай оларди».

Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

 

2689. Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг каломлари дона-дона эди. Уни эшитган ҳар бир киши фаҳмлар эди».

 

2690. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг каломларида дона-доналик ва шошилмаслик бор эди».

Абу Довуд «Адаб»да ривоят қилган.

 

2691. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тушунарли бўлиши учун сўзни уч марта такрорлар эдилар».

Термизий, Бухорий ва Аҳмад ривоят қилганлар.

Шарҳ: Албатта, бундай такрорлаш зарур бўлганида ва аҳамиятли нарсаларда бўлган.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Ҳадис ва ҳаёт китобидан)


 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оламларнинг Роббиси Аллоҳ таолонинг ҳабиби, оламларга раҳмат қилиб юборилган, суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд давоми...

2976 11:30 / 07.10.2021
Ўша пайтда Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак умрларидан қирқинчи йилини ўтказар эдилар. Дунё жар ёқасига келиб қолган эди. Турли давоми...

5266 18:18 / 09.12.2017
2022 йил 26 октябрь куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжидида барчамиз учун бирдай азиз бўлган севимли шафоатчимиз mdash Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи давоми...

1597 23:26 / 27.10.2022
Бу зот ким Бу зот энг аввало, Абдуллоҳ Аллоҳнинг қули, бандаси. Мана шу бандалик сифати бу инсоннинг сифатлари ичидаги энг буюк сифатдир. Инсоният бу зотнинг инсон давоми...

3168 10:55 / 07.11.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021