1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Жазоирда Қуръондаги илмий мўъжизаларга бағишланган тадбир бўлиб ўтди

16:34 / 06.12.2018 2604 pdf Ўқиш режими + -

Жазоирда Қуръони каримнинг мўъжизаларига бағишланган халқаро симпозиум бўлиб ўтди, деб хабар беради International Quran News Agency. Тадбир Лагуата шаҳридаги Ислом фани ва тараққиёти тадқиқот маркази томонидан ташкил этилди.

“Қуръон ва суннатдаги илмий мўъжизалар” номи билан ўтган икки кунлик симпозиум дунё олимларини Аллоҳнинг китобини ўрганишда илмий ёндашувни қўллашга чақирган. Тадбир, ўз навбатида янги олимларга илмий ишланмаларни янада ривожлантиришлари учун ўзига хос муҳокама майдони бўлди.

Симпозиумда “Илмий кашфиётлар ва уларнинг Қуръон ҳамда суннатга мувофиқлиги”, “Илмий мўъжиза ва замонавий экзегеза”, “Қуръондаги абстракт тушунчалрнинг илмий изоҳи ва замонавий илмий кашфиётлар”, “Илмий мўъжизалар” масаласи”, “Қуръоннинг илмий мўъжизаларини ўрганишда шарқ олимларининг қўшган ҳиссаси” каби муҳим ҳамда қизиқарли мавзулар бўйича суҳбат ва баҳслар бўлди.

Тадбир жараёнида дунё олимлари ушбу мавзуда доимий асосда шуғулланиб туришлари учун илмий клуб ташкил этиш таклиф этилди. Шунингдек, Қуръондаги илмий мўъжизаларни ўрганишдаги фаолиятни янада ривожлантириш учун алоҳида илмий тадқиқотлар ўтказиш зарурлиги ҳам таъкидлаб ўтилди.

“Қуръони каримда билдирилганидек, мўъжизанинг илмий асосланиши исломофобларнинг турли бўлмағур қарашларига энг муносиб жавоб бўлади” дейди Жазоирдаги Блид Университети илмий ходими Хассиб Хосин. У олимларни шариат асосларини янада чуқурроқ ўрганиб, илмларини бойитишга чақирди.

Илмий тадбирда Жазоирдан ташқари Фаластин, Тунис, Буюк Британия ва бошқа давлатлардан таклиф этилган тадқиқотчилар иштирок этишди.

Лагуата шаҳридаги Ислом фани ва тараққиёти тадқиқот маркази томонидан 2018–2019 йиллар учун дин ва жамият мавзуларига дахлдор қатор миллий ва халқаро миқёсдаги тадбирлар ўтказиш режалаштирилган.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
.Томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирамиз,, деди президент ИҲТ саммитидаги нутқида. Ўзбекистон раҳбари Фаластин халқи мустақил давлат давоми...

1459 13:34 / 09.11.2023
Президент Шавкат Мирзиёев Мадинада бўлиб, Масжидун Набавийни зиёрат қилди. Давлатимиз раҳбари Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сийратлари ва ислом цивилизацияси музейи билан ҳам танишди.

2249 23:08 / 17.08.2022
Шу йилнинг 10 декабрь куни Москва шаҳридаги .Измайлово, концерт залида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунларига бағишланган давоми...

2284 16:34 / 10.11.2018
Испанияда 500 йиллик Қуръони Карим нусхаси топилди. Бу ҳақда .AlAxbor, манбасига таяниб, IQNA сайти хабар берди. Маълумотларга кўра, Қуръони Карим нусхасидан ташқари давоми...

2560 17:49 / 21.08.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021