1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қайтар дунё

07:00 / 17.12.2018 4272 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир киши хотини билан қовурилган товуқ еб ўтирар эди. Кимдир эшикни тақиллатиб, “Хайр садақа қилинг, ночор, мусофир одамман,” деди. Эр ғазаб билан чиқиб, тиланчини ҳайдаб солди. Келган одам афсусланиб, маҳзун ҳолда қайтиб кетди. Замон айланиб, бу киши камбағал бўлиб қолди. Бор-буди қўлдан кетиб, тиланчилик қилишга мажбур бўлиб қолди, хотинини ҳам талоқ қилди. Тирикчилик қила олмай, юртини ташлаб чиқиб кетди. У энди кўчаларда юрар, эҳсон ва садақалар еб кун кўрар эди. Хотини эса бошқа қишлоқдаги бир кишига турмушга чиқди.

Бир куни у кейинги эри билан қовурилган товуқ билан нон еб ўтирган эди, бир тиланчи эшик қоқиб келди. Эр хотинига: “Мана шу товуқни олиб чиқиб бер. Манави иккита нонни ҳам қўшиб бера қол”, деди. Аёл егуликни олиб чиқса, не кўз билан кўрсинки, тиланчи собиқ эри экан. Аёл товуқ билан нонни унга тутқазди-ю, йиғлаганча уйига кириб кетди. Ҳайрон бўлиб турган эрига “Келган гадо собиқ эрим экан. Бир мусофир тиланчини ҳайдаб солгач, ўзининг бошига ҳам шу кун тушиб, мени ҳам талоқ қилган эди”, деди. Эр бир муддат бошини қуйи солиб турди-да, “Сизларникига борган ўша мусофир мен эдим”, деди.

“Солиҳлар гулшани” китобидан  

Мавзуга оид мақолалар
Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Кишининг мол ва шуҳратга бўлган ҳирси унинг дини учун қўйлар ичига қўйиб давоми...

2430 09:25 / 18.06.2019
Уйга етиб борганда кираётиб, ушбу ҳадисдаги дуони ўқийди. . ,. .Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

2923 19:02 / 25.05.2020
Усмон бин Савда Тафовийдан ривоят қилинишича, у кишининг онаси Роҳиба исмли обида аёллардан бўлган экан. Онаси ўлимидан олдин бошини осмонга кўтариб, .Эй менинг давоми...

3225 08:00 / 17.06.2020
Имом Аҳмад ўзининг .Зуҳд, номли китобида Муҳаммад ибн Сирийндан ривоят қилади.Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан бошқа одамнинг еган таомини ўзини мажбурлаб давоми...

3523 09:09 / 28.11.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021