1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Гапни буриб гапиришга рухсат бор

10:40 / 09.01.2019 3925 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Гапни буриб гапириш, яъни киши оғир ҳолга тушиб қолганида сиртидан бошқа, ичидан бошқа маъно берадиган гапни айтиб, очиқ-ойдин ёлғон гапирмай қутулиб кетишига рухсат бор.

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Албатта, гапни буриб гапиришда ёлғондан қочиш майдони бордир», дедилар».

Ибн Адий ва Байҳақий ривоят қилишган.

Ислом оламида Қуръони каримни махлуқ дейиш фитнаси чиққанда халифа ҳаммани бу гапни айтишга мажбур қилишга ўтган.

Навбат имом Шофеъийга келганда у киши: «Албатта, мана булар махлуқдирлар», деб тўрт бармоқларини кўрсатганлар.

Тафтишчилар ўзларича тўрт илоҳий китобни – Забур, Таврот, Инжил ва Қуръонни махлуқ деб айтди деб тушунганлар. Имом Шофеъий бўлсалар тўрт бармоқни ирода қилганлар.

Ўзининг золимлиги билан донг таратган Ҳажжож саҳобаларнинг бирларидан: «Мен ҳақимда нима дейсан?» деб сўраган. Шунда у киши: «Сен қоситсан», деган.

Араб тилида «қосит» сўзининг икки қарама-қарши маъноси бор. Бу сўз ҳам «одил», ҳам «жабр қилувчи» деган маъноларни билдиради.

Мазкур саҳобий розияллоҳу анҳу Ҳажжожга «Сен қоситсан», деганида ўша ерда турганлар унга: «Сени мадҳ этди», дейишган. Аммо Ҳажжожнинг ўзи: «Йўқ, у мени жабр қилувчи, деяпти», деган.

Ҳаётда қийин ҳолатга тушиб қолганда ёлғон га-пирмасдан, гапни буриш йўли билан вазиятдан чиқиб кетиш яхшидир.

«Ёлғон» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исломда ёшларнинг кексаларни эъзозлашини йўлга қўйиш билан чегараланиб қолинмаган. Кичик ёшдагилар ўзидан катталарнинг, улар кексами, кекса эмасми ndash барибир, давоми...

3449 10:10 / 06.01.2019
Ҳофиз Заҳабий .Тазкиротул Ҳуффоз,да муҳаддис, муарриҳ, суфий, ҳижрий 336 йилда туғилиб, 430 йилда вафот этган ҳофиз Абу Нуъайм Асфаҳоний Аҳмад ибн Абдуллоҳнинг давоми...

2093 16:30 / 12.02.2020
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида Абдуллоҳ исмли бир киши бор эди. Унинг лақаби .эшак, эди. У хушчақчақ ва қувноқ киши бўлиб Расулуллоҳ давоми...

2978 14:30 / 14.04.2022
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар .Албатта, Ислом ғариб ҳолда бошланган ва бошлангани каби ғарибликка қайтади. Бас, ғарибларга Тувбо бўлсин,.1 Муслим давоми...

7362 19:45 / 19.02.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021