Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (55-дарс). Мен яҳудларга мактубимни ишонмайман

14:35 / 18.10.2019 5573 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

277. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга амр қилдилар ва мен у киши учун яҳудийларнинг ёзувини – бошқа ривоятда: сурёнчани – ўргандим. Шунда у зот: «Мен яҳудларга мактубимни ишонмайман»дедилар. Мен ярим ой ўтмай у тилни яхшилаб ўрганиб олдим. У зот уларга мактуб ёзсалар, мен ёзар эдим. Улар у зотга ёзишса, мен ўқиб берар эдим».

Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

278. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Менга нисбатан ёлғон тўқиманглар. Ким менга нисбатан ёлғон тўқиса, албатта дўзахга киради».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

279. Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким номимдан ёлғонлиги кўриниб турган ҳадисни айтса, у ёлғончиларнинг биридир».

Муслим ривоят қилган.

 280. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Одамларга биладиган нарсаларини гапиринглар. Ёки Аллоҳ ва Унинг Расулининг ёлғончига чиқарилишини истайсизларми?»

Бухорий ривоят қилган.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўн саккизинчи суннат Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.У киши .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаларидан бирлари бир катта тоғорадан ғусл давоми...

4448 20:40 / 29.05.2019
728. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Абу Ҳурайра айтганидай, .Кичкина гуноҳларга ўхшаш бирор нарсани кўрмадим,. У киши айтади .Набий соллаллоҳу давоми...

2755 19:00 / 22.08.2025
Ислом беш нарсага бино қилингандир222. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ислом беш нарсага бино давоми...

6012 17:00 / 25.07.2019
302. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Бирортангиз уйқусидан уйғонса, бурнини уч марта чайсин. Албатта давоми...

3690 19:00 / 27.10.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар