Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (93-дарс). Маййит ўз аҳлининг йиғиси билан азобланади

14:06 / 10.07.2020 5361 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

384. Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Абу Салама ўлганида: «Ғариб ғурбатда ўлди. Унга бир йиғлайки, гап бўлиб юрсин», дедим. Унга йиғлашга тайёрланиб турган эдим, тепа тарафдан бир аёл йиғлашда менга ёрдамлашиш мақсадида келиб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдидан чиқдилар ва икки марта: «Аллоҳ шайтонни чиқарган уйга сен уни киритмоқчимисан?» дедилар. Шунда йиғлашдан тийилдим ва йиғламадим».

Муслим ривоят қилган.

385. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Саъд ибн Убода бемор бўлиб қолди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдурроҳман ибн Авф, Саъд ибн Абу Ваққос ва Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳум билан уни кўргани келдилар. Шунда унинг олдига кириб, ҳушсиз ётганини кўрдилар. У зот: «Қазо қилдими?» дедилар. «Йўқ, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиғладилар. У зотнинг йиғиларини кўриб, бошқалар ҳам йиғлашди. Кейин у зот: «Эшитмайсизларми? Албатта, Аллоҳ кўз ёши ва қалб маҳзунлиги сабабли азобламайди, балки мана бу сабабли азоблайди ёки раҳм қилади»дедилар ва тилларига ишора қилдилар. «Албатта маййит унга ўз аҳлининг йиғиси билан азобланади», дедилар. Умар розияллоҳу анҳу шундай қилганларни асо билан урар, (уларга) тош отар ва тупроқ сочар эди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда дуо қилиб.Аллоҳим, албатта, мен давоми...

4207 13:00 / 29.11.2020
Ҳижратдан аввалги 51 йил, рабиъул аввал ойи мил. 573 йил март охири ёки апрель боши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ёшга тўлиб, кўкракдан сут эмишдан чиқарилдилар.

2591 16:00 / 08.10.2021
Оддий мусулмонларга турли азоблар бериб, ўз мақсадларига эриша олмаган кофирлар уларнинг сардори бўлмиш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга озор беришга давоми...

4520 17:58 / 21.12.2017
Усмон розияллоҳу анҳунинг озод қилган қуллари Ҳумрон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . . . . давоми...

4345 14:04 / 03.11.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар