Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (86-дарс). Жамоат намози ёлғизнинг намозидан йигирма етти даража афзалдир

13:00 / 22.05.2020 4872 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

364. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда бўйрадан капа тутдилар. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унда бир неча кеча намоз ўқидилар. Одамлар у зотнинг ортларида жамланишди. Сўнгра бир кеча овозлари чиқмай қолди. Шунда «ухлаб қолдилар» деган гумон қилишди. Ва баъзилари «чиқсинлар» деб томоқ қира бошлашди. Шунда у зот: «Сизларнинг қилганларингизни кўриб, зиммангизга ёзилиб қолмасин деб қўрқдим. Агар у зиммангизга ёзилиб қолса, уни бажара олмасдингиз. Ҳой одамлар, уйингизда намоз ўқинглар. Фарз намоздан бошқа намозни киши уйида ўқигани афзал»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

365. Жобир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирингиз масжиддаги намозни тугатса, уйи учун ҳам ўз намозидан насиба қолдирсин, чунки унинг ушбу намози сабабли Аллоҳ уйига яхшилик ёғдиради»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

366. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жамоат намози ёлғизнинг намозидан йигирма етти даража афзалдир»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
736. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Иблис тахтини сувнинг устига ўрнатади. Сўнгра давоми...

4525 19:00 / 02.07.2022
Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мастура қиздан ҳам ҳаёлироқ эдилар. Қачон бир нарсани ёқтирмасалар, юзларидан давоми...

5026 20:02 / 28.04.2017
593. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари жароҳатланди. Тўртинчи тишлари синдирилди. Бошларидаги давоми...

4664 19:00 / 03.12.2021
Ҳижратдан аввалги 51 йил, рабиъул аввал ойи мил. 573 йил март охири ёки апрель боши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ёшга тўлиб, кўкракдан сут эмишдан чиқарилдилар.

2591 16:00 / 08.10.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар