Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (129-дарс). Мабрур ҳажнинг мукофоти

15:25 / 26.03.2021 4651 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

495. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Сизлар билан ғазот ёки жиҳод қилайликми?» дедим. «Лекин жиҳоднинг яхшиси ва гўзали мабрур ҳаждир»дедилар».

Оиша айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан буни эшитганимдан буён ҳажни тарк қилмайман».

Бухорий ривоят қилган.

496. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳаж билан умрани кетма-кет қилинг. Албатта, иккиси худди босқон темир, тилла ва кумушнинг кирини кетказганидек, фақирлик ва гуноҳларни кетказади. Мабрур ҳажнинг жаннатдан бошқа савоби йўқ»дедилар».

Термизий, Насоий, Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

497. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умрадан ­ кейинги умра иккисининг орасидаги нарсаларга каффоротдир. Мабрур ҳажнинг мукофоти жаннатдан бошқа нарса эмас»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда: Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким Аллоҳ учун ҳаж қилса, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онаси туққан кунидек қайтади», деяётганларини эшитдим.

Бухорий ривоят қилган.

 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
562. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Ҳой одамлар Албатта, Аллоҳ покизадир ва покизадан бошқани давоми...

4964 17:00 / 10.09.2021
11. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларининг аччиқларини ҳам кўтарардилар ва уларни юпатардилар.Бир гал Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

5045 19:53 / 28.04.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганида .Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа давоми...

40403 18:18 / 01.03.2020
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Намозингиз ила қуёшнинг чиқишини ҳам, ботишини ҳам намоз вақти қилиб олманглар. давоми...

3632 11:00 / 28.06.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар