Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (128-дарс). Қубо масжидидаги ибодат

14:00 / 19.03.2021 3494 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

491. Саҳл ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ушбу масжидга – Қубо масжидига келиб, унда намоз ўқиса, худди умра кабидир»дедилар».

Насоий, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.

492. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳудга назар солдилар ва: «Албатта, Уҳуд бизни севадиган ва биз ҳам уни севадиган тоғдир. Аллоҳим! Албатта, Иброҳим Маккани ҳарам қилди ва мен ҳам унинг икки ҳарраси орасини ҳарам қилдим»дедилар».

Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

493. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом ғариблик билан бошланди ва яна бошлангандаги каби ғарибликка қайтади. У икки масжид орасидан худди илон инига киргандек киради»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

 

494. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: «Албатта, шайтон Арабистон ярим оролида намозхонларнинг унга ибодат қилишларидан ноумид бўлди. Лекин уларни фитна ва урушларга гиж-гижлаши қолди».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
285. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг аёлларидан бири бир идишдан ғусл қилишар эди,.Бухорий ривоят давоми...

5893 16:05 / 01.11.2019
763. Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сизлардан кимдаким ғазабланса, тик турган бўлса, ўтириб олсин, давоми...

1494 19:00 / 10.10.2025
545. Абу Салама ибн Абдурроҳмандан ривоят қилинади .Оиша розияллоҳу анҳо унга қуйидагининг хабарини берган .Аллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жуфти давоми...

5167 17:00 / 30.07.2021
. . .Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бомдоднинг икки ракати дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир,, давоми...

7280 13:00 / 24.01.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар