Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Яхшиларингиз аҳлига яхшиларингиздир | Сийрат дарслари (313-дарс)

19:00 / 10.01.2025 2287 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

559. Муовия ибн Ҳайда Қушайрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, бизларнинг ҳар биримизда хотинининг нима ҳаққи бор?» дедим. «Таомлансанг, уни ҳам таомлантирасан. Кийим кийсанг, уни ҳам кийинтирасан. Юзига урмайсан, қаттиқ сўкмайсан ва уйдан бошқа жойда ҳижрон қилмайсан», дедилар».

Абу Довуд, Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган.

560. Абдуллоҳ ибн Замъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз ўз аёлини қулни калтаклагандек калтакламасин. Кейин куннинг охирида яқинлик қилгиси ҳам келиб қолиши бор», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

561. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яхшиларингиз аҳлига яхшиларингиздир. Мен аҳлига энг яхшингизман. Соҳибингиз вафот қилганида уни тинч қўйинглар», дедилар».

Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

562. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ҳой одамлар! Албатта, Аллоҳ покизадир ва покизадан бошқани қабул қилмас. Албатта, Аллоҳ мўминларни расулларни амр қилган нарсага амр қилди: «Эй набийлар! Пок нарсалардан енглар ва солиҳ амаллар қилинглар. Албатта, Мен нима амал қилаётганингизни ўта билувчиман», деди. Ва: «Эй мўминлар! Биз ризқ қилиб берган пок нарсалардан енглар», деди.

Сўнг бир кишини зикр қилдилар: «Узоқ сафар қилади. Ҳориб-чарчайди. Чангу ғуборга бурканади. Икки қўлини чўзиб: «Эй Роббим, эй Роббим», дейди. Ҳолбуки, таоми ҳаромдир, шароби ҳаромдир, либоси ҳаромдир, ҳаромдан нафлангандир. Демак, қандай ҳам унга ижобат қилинсин».

Муслим ривоят қилган.

563. Хавла Ансория розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Албатта, кишилар Аллоҳнинг молида ноҳақ тасарруф қилишади. Уларга Қиёмат куни олов бўлур», деганларини эшитдим».

Бухорий ривоят қилган.

Бошқа ривоятда:

«Албатта, бу мол яхшидир, шириндир. Ким уни ҳаққи билан олса, унга барака берилади. Аллоҳнинг молини ва Унинг Расулининг молини ботил тасарруф қилувчи қанчалаб нафсининг истагига юрганлар борки, уларга Қиёмат куни дўзахдан бошқаси бўлмайди», дейилган.

Термизий ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад ҳам бир Расул, холос. Ундан олдин ҳам расуллар ўтган. Агар у ўлса ёки қатл қилинса, орқангизга қайтасизми Ким орқасига қайтса, Аллоҳга ҳеч қандай зарар давоми...

5185 19:03 / 28.04.2017
272. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким бир илмдан сўралсаю, шунда у ўшани яширса, Қиёмат куни Аллоҳ уни давоми...

3714 19:00 / 08.09.2023
707. Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳнинг мавлолари Зайд ибн Ҳорисани Қуръоннинг .Уларни ўз оталари номи билан давоми...

6275 19:00 / 29.04.2022
852. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида турган эдим. Шунда у зот айтдилар .Эй давоми...

3887 19:00 / 25.02.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар