Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (68-дарс). Фиқҳий мазҳаблар

15:44 / 16.01.2020 6721 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўша даврда фиқҳ уламоларидан кўплаб фақиҳлар етишиб чиққан. Уларнинг кўпчилиги ўзлари дунёдан ўтишлари билан фиқҳий илмий ишлари ҳам мерос бўлиб қолиб кетган. Улардан мусулмонлар оммасига кенг тарқалган, шогирдлари ва эргашувчилари кўп бўлган уламолар «фиқҳий мазҳаб соҳиблари» деб тан олинган.

Шулардан тўртталари бутун дунёга машҳур бўлганлар ва уларнинг мазҳаблари мусулмонлар жумҳури томонидан «расмий фиқҳий мазҳаблар» дея тан олинган. Булар қуйидаги мазҳаблар:

1. Ҳанафий мазҳаби.

Шом, Туркия, Туркистон, Покистон, Ҳиндистон, Бангладеш ва бошқа юртларда кенг тарқалган.

2. Шофеъий мазҳаби.

Миср, Сурия, Индонезия, Малайзия, Филиппин, Тайланд ва Африканинг баъзи давлатларида тарқалган.

3. Моликий мазҳаби.

Либия, Тунис, Жазоир, Мағриб, Мавритания, Нигерия ва Африканинг баъзи давлатларида тарқалган.

4. Ҳанбалий мазҳаби.

Арабистон ярим оролида тарқалган.

«Кифоя» китобининг 1-жузидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
121. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Менинг сизларга кўп ҳадис айтишимни ман қиладиган нарса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Ким менга қасддан ёлғон давоми...

10560 18:29 / 26.07.2017
. . . . . . Аърофнинг охири, Раъд, Наҳл, .Бану Исроил,, shyМарям, Ҳажнинг биринчиси, Фурқон, давоми...

6701 19:00 / 21.07.2023
Бу имомнинг тўлиқ исмлари Убайдуллоҳ Содрушшарийъа алАсғар ибн Масъуд ибн Тожушшарийъа Маҳмуд ибн Содрушшарийъа Аҳмад ибн Жамолуддин Убайдуллоҳ ал Маҳбубий ал давоми...

5561 13:00 / 21.05.2020
. . . . . . . Киши фарз намозни бошлаганидан кейин ўша намозга иқома айтиб қолинса, агар биринчи ракъатга сажда давоми...

3826 19:00 / 12.05.2023