Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Закот беришда хато қилса нима бўлади? | Фиқҳ дарслари (326-дарс)

19:00 / 01.05.2025 1814 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар закотни ҳақдор деб ўйлаган шахсга берса-ю, кейин у ўзининг қули экани аён бўлса, закотни қайтадан (ҳақдорларга) беради.

Чунки ўз қулига берилган закот у қулга мулк бўлмайди.

Агар бошқа монелар зоҳир бўлса, қайтадан бермайди.

Айтайлик, бир киши закотни беришдан олдин яхшилаб суриштирган бўлса, закотини бераётган одами закот олишга ҳақиқатан ҳақли деб билгандан сўнг берса-ю, кейин ўша одам закотга ҳақли бўлмай чиқса, закот берган одам жавобгар бўлмайди. Чунки у ўз имконидаги ишни қилди. Имконидан ташқари ишга эса масъул эмас. Шунинг учун закотни қайтадан бермайди.

Аммо закот берувчи сўраб-суриштирмай бериб юборса-ю, кейин у одам закотга ҳақсиз бўлиб чиқса, закотни бошқатдан бериши лозим бўлади.

Икки ҳолда ҳам закот олувчи ўзи инсоф қилиб, олган закотини қайтариб бериши керак. Агар қайтариб бермаса, мискин ва фақирнинг ҳақини еган, қорнига дўзах оловини еган бўлади.

Ҳақдорга бир кун тиланчилик қилишидан беҳожат қиладиган миқдорда закот бериш мандубдир.

Қарздор бўлмаган фақирга нисоб миқдорида закотдан бериш ва уни бошқа юртга олиб бориб бериш макруҳдир. Яқин кишисига ёки ўз юрти аҳлидан кўра муҳтожроқ қавмга олиб бориб берса, макруҳ эмас.

Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «бойларидан олиб, камбағалларига қайтариладиган», деганларидан уламоларимиз «Ҳар бир юртнинг бойларидан олинган закот ўша юртнинг камбағалларига тарқатилади», деган ҳукмни олганлар.

Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳи алайҳи Хуросонда тўпланиб, Шомга олиб келинган закотни яна Хуросонга қайтариб юборган. Чунки ўз юртида ҳожат бўлиб туриб, у ернинг закотини бошқа томонга олиб кетиш турли гап-сўзларга, норозиликларга, ҳатто юрт раҳбарларига қарши фитна гаплар, ҳаракатлар уюштирилишига сабаб бўлиши ҳам мумкин. Зотан, бу адолат юзасидан ҳам тўғри келмайди. Агар закот тўпланган юртда унга ҳожат бўлмасагина, бошқа юртга олиб бориб тарқатилади.

«Кифоя» китобининг иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абу Ҳумайд асСоъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини давоми...

4455 20:30 / 24.02.2022
Аллоҳ таоло.Албатта, шайтон .хамр, ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солишни ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни давоми...

6007 05:00 / 03.03.2017
Ҳозирги замоннинг ўзига хос хусусиятларидан бири матбуот ва ахборот воситаларининг мислсиз ривожланиб, инсонлар ҳаётида ўта муҳим ўрин эгаллаганидир. Матбуот ва давоми...

4946 05:00 / 04.03.2017
. . . . . . . . . . . Фақат фарз ва жума намозларига вақтида азон айтиш суннатдир. Агар азон вақтидан олдин давоми...

9619 17:00 / 29.07.2021