Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (92-дарс). Таҳоратнинг суннатлари

13:00 / 02.07.2020 5852 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(учинчи мақола)

10. Тартибли қилмоқ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо тартибли равишда, таҳоратнинг амалларини бирини олдинга, бошқасини кейинга сурмай қилганлар. Ояти каримада таҳорат қандай васф қилинган бўлса, ўша тартибда бўлган. Оятда зикр қилинмаган амалларнинг тартибини ҳам бузмай таҳорат қилиш суннатдир.

Тартибнинг вожиб эмаслигига фуқаҳоларимиз қуйидаги далилни келтиришган:

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, жунубликдан ғусл қилаётган одам танасининг баъзи жойига сув тегмай қолиши ҳақида сўради.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ўша ерни ювади, сўнгра намоз ўқийди», дедилар».

Табароний ривоят қилган.

11. Кетма-кет қилмоқ.

Таҳорат қилган киши бир аъзосини ювганидан кейин орага бегона ишни қўшмасдан, бошқасини ҳам ювишини «кетма-кет» деб тушунмоғимиз лозим. Таҳоратни қилиб бўлиб, оёқни бошқа жойга, мисол учун, уйга кириб ювишни «кетма-кет қилмаслик» деб тушунилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат амалларини доимо кетма-кет қилганлар. Баъзан бу ҳолатга амал қилинмагани ҳақида ҳам ривоят бор.

Имом Молик Нофеъ розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда айтилишича, Ибн Умар розияллоҳу анҳумо бозорда таҳорат қилиб, оёқларини масжидга кириб ювганлар ва саҳобалар буни инкор қилмаганлар.

Нофеъдан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳ ибн Умар бозорда таҳорат ушатди. Сўнгра таҳорат қилди. Юзи ва икки қўлини ювди ҳамда бошига масҳ тортди. Кейин масжидга кирганида маййитга жаноза ўқиш учун даъват қилинди. У икки махсисига масҳ тортди ва жаноза намозини ўқиди».

Молик ривоят қилган.

(Тамом)

«Кифоя» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ва зиммийга эмас. Унга зиммийга закотдан бошқасини берса бўлади. Ислом давлати соясида яшаётган .аҳли зимма, деб аталувчи бошқа дин вакилларига закотдан бериб давоми...

1916 19:00 / 23.04.2025
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оли байтларига ва уларнинг мавлоларига закот ҳалол эмас. t . , . ,. . ,. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан давоми...

1861 19:00 / 10.04.2025
. . . . . . . Мусофир ўз юртининг уйларидан уч куну уч кечалик масофани қасд қилиб ажраган одамдир. давоми...

10862 19:00 / 01.09.2023
Орасида туғиш ва эрхотинлик алоқаси борларга, ўзининг қулига, баъзисини озод қилган қулига, бойга, унинг қулига ва кичик ёшдаги боласига, Бану Ҳошимга, уларнинг давоми...

2082 19:00 / 04.04.2025