Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Маййитни дафн қилиш ҳукми ва уни тезлатиш | Фиқҳ дарслари (273-дарс)

19:00 / 14.03.2024 4254 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маййитни дафн қилиш фарзи кифоядир. Жон узилиши билан уни дафн қилишга тайёрлашга шошилиш керак. Мақбарага дафн қилиш афзал. Мақбараларнинг афзалига дафн қилиш мустаҳабдир. Кўп аҳли солиҳлар ва шаҳидлар дафн қилинган мақбара афзал ҳисобланади.

Қариндошларни бир жойга қўйиш мустаҳабдир. Бу ишлар уларни зиёрат қилиш ва ҳақларига дуо қилишни осонлаштиради.

Қабрларнинг сифати ва уларни эҳтиром қилиш

1. Қабрларнинг энг саёзи ҳидни ман қиладиган ва жасадни йиртқич ҳайвонлар еб кетишидан сақлайдиганидир.

2. Қабрни иложи борича чуқур ва кенг қилиш мандубдир.

3. Ҳанафий мазҳаби бўйича, қабрнинг чуқурлиги одамнинг кўкрагигача бўлганидир. Унинг узунлиги маййитнинг узунлигича бўлади. Кенглиги маййитнинг бўйининг ярмича бўлса, яхши.

4. Лаҳад шақ(ёрма)дан афзал эканига фуқаҳолар иттифоқ қилганлар. Ер қаттиқ бўлса, лаҳад қилиш, юмшоқ бўлса, шаққ қилиш афзал, деганлар ҳам бор.

5. Дафнда ҳозир бўлган киши қабрнинг бош томонида туриб, унга уч сиқим тупроқ ташлаши мустаҳабдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай қилганлари ривоят қилинган.

6. Қабрнинг усти бир қарич миқдорида кўтарилади.

7. Қабрнинг устини туянинг ўркачига ўхшатиб кўтарилади.

8. Қабрни гипс билан суваш, устига бино қилиш, ёзув ёзиш, унинг ёнида ётиб қолиш, масжид қилиш, уни ўпиш, тавоф қилиш, унинг ёнида хушбўй нарса тутатиш, унинг тупроғидан шифо тилаш каби ишлар макруҳдир.

9. Қабрнинг устига майда тошлар ёки бир дона каттароқ тош қўйиб белгиланса, жоиз.

10. Қабрга чироқ қўйиш жоиз эмас.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бандалар тонг оттирган ҳар бир кунда албатта, икки давоми...

2864 19:00 / 13.06.2024
. . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешиндан олдинги тўрт ракъатни ва бомдоддан олдинги икки ракъатни ҳеч давоми...

3897 19:00 / 24.02.2023
Васиятга амал қилиш учдан бирдан бўлади. Яъни мазкур шахс ўлаётиб, .Тута олмаган рўзамнинг фидяси берилсин,, деган васиятни қилган бўлса, у меросга қолдирган давоми...

1328 19:00 / 11.09.2025
Кўчилик орасида айнан хамрrdquo сўзининг нотўғри талқин қилиниши натижасида турли хато фикрмулоҳазалар ва тушунмовчиликлар келиб чиққан. Ҳатто баъзилар Қуръони давоми...

10881 05:00 / 04.03.2017