Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (98-дарс). Fуслнинг ҳикматлари

13:01 / 13.08.2020 5796 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Fусл» сўзи луғатда бирор нарсанинг устидан сув оқизишни англатади.

Шариатда эса Аллоҳ таолога қурбат ниятида баданнинг ҳаммасига сув оқизишга «ғусл» дейилади.

Fуслнинг шариатимизда вожиб қилинишининг ҳикматлари кўп.

Аввало, у ибодат, Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қилиш учун зарур нарса.

Иккинчидан, поклик, озодалик ва соғлик учун ўта муҳим омил.

Қолаверса, ғуслни вожиб қилувчи нарсалар туфайли инсон вужудида пайдо бўладиган баъзи нопокликларни кетказиш, маний кетиши ила жисм йўқотган нарсаларни қайта тиклашдир.

Жинсий яқинлик ва эҳтиломдан кейин ғусл қилган одамда қон юриши яхшиланади ва тетиклик тикланади.

Шунингдек, ният билан қилинган ғусл туфайли гуноҳлар ҳам ювилади.

غَسْلُ فَمِهِ وَأَنْفِهِ وَكُلِّ الْبَدَنِ.

Ғуслнинг фарзи оғзини, бурнини ва бутун баданини ювишдир.

Бу жумладан ғуслнинг фарзи учта экани англаб олинади:

1. Оғизни чайиш.

Албатта, оғизни яхшилаб чайиш ғуслнинг фарзларидан бири экани ҳаммага маълум. Бусиз ғусл бўлиши мумкин эмас.

2. Бурунни чайиш.

Бурунни яхшилаб тозалаб, муболаға ила чайиш ҳам ғуслнинг фарзи ҳисобланади. Рўзадор бурунга сув олишда муболаға қилмайди.

3. Баданнинг барча ерини ювиш.

Бутун танани, бирор тукнинг остини ҳам қўймай, сув етказиб ювиш ҳам ғуслнинг фарзидир.

Fуслнинг фарзлиги Моида сурасидаги қуйидаги оятдан олинган:

«Агар жунуб бўлсангиз, покланинглар» (6-оят).

Бунда ювиш имкони бор барча жойни поклаш маъноси бордир.

Аллоҳ таоло яна Нисо сурасида:

«Ва жунуб ҳолингизда ҳам, то ғусл қилмагунингизча (масжидда турманг). Магар йўлдан ўтувчи бўлса, майли», деган (43-оят).

Ушбу икки оятда оғиз, бурун ва баданнинг барчасини ювиш маъноси бор.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, ҳар бир тук толаси остида жунублик бор. Бас, сочни ювинг ва баданни покланг», дедилар».

Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Ушбу ҳадиснинг бошқа бир ривоятида:

«مَنْ تَرَكَ مَوْضِعَ شَعَرَةٍ مِنَ الْجَنَابَةِ لَمْ يَغْسِلْهَا فُعِلَ بِهَا كَذَا وَكَذَا مِنْ النَّارِ».قَالَ عَلِيٌّ: فَمِنْ ثَمَّ عَادَيْتُ رَأْسِي، فَمِنْ ثَمَّ عَادَيْتُ رَأْسِي - ثَلَاثًا - وَكَانَ يَجُزُّ شَعَرَهُ.

«Ким жунубликдан бир тук ўрнини ювмай қолдирса, дўзахда ундоқ қилинади, бундоқ қилинади», дедилар».

Али:

«Шунинг учун бошимни душман тутдим», деб уч марта айтди. У сочини қирдириб юрар эди», дейилган.

«Кифоя» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
4. Таҳорат қилгандан кейин ўқиладиган намоз. Бу намозни .шукри вузуъ, ndash .таҳоратнинг шукри, дейилади. . . Уқба ибн Омир алЖуҳаний розияллоҳу давоми...

3837 19:00 / 07.04.2023
Уламолар ижмоъни ижмоъ билан, Қуръон ва суннатни қиёс билан насх қилиб бўлмайди, деганлар. Бу борада ихтилоф йўқдир. Насх бир қанча турларга бўлинадиndash Насх бир давоми...

4602 18:07 / 28.12.2017
Абу Барза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозида олтмишоятдан юзтагача қироат қилар эдилар,. Икки шайх ва давоми...

4406 19:00 / 16.06.2022
.Мухтасари Виқоя,да намознинг фарз ва вожиб амалларидан бошқа амаллар суннат ёки мандуб бўлишини умумий қилиб айтилган.Биз бошқа уламоларнинг ижтиҳодларидан давоми...

9777 18:00 / 07.04.2022