Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Мийқот билан Ҳарамнинг орасидаги ерлар | Фиқҳ дарслари (355-дарс)

19:00 / 27.11.2025 765 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ҳил» деганда мийқот билан Ҳарамнинг орасидаги ерлар тушунилади. Мазкур кишилар Ҳарамнинг чегарасидан ҳаж ва умра учун эҳромсиз ўтишлари мумкин эмас. Аммо ўз уйларидан эҳром боғлаб чиқсалар, афзал бўлади.

Маккадаги кишилар учун ҳажнинг мийқоти Ҳарамдир. Умраники Ҳилдир.

Макка шаҳрида яшаб турган ва шаҳарнинг ташқарисида, аммо Ҳарамнинг ичида яшовчи одамлар ҳаж қилмоқчи бўлсалар, турган жойларидан эҳром боғлайверадилар.

عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: أَمَرَنَا النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَمَّا أَحْلَلْنَا، أَنْ نُحْرِمَ إِذَا تَوَجَّهْنَا إِلَى مِنًى، قَالَ: فَأَهْلَلْنَا مِنَ الْأَبْطَحِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Минога юрганимизда турган еримиздан эҳромга киришимизни амр қилдилар. Бас, Абтоҳдан эҳром боғладик».

Муслим ривоят қилган.

Макка шаҳрида яшаб турган ва шаҳарнинг ташқарисида, аммо Ҳарамнинг ичида яшовчи одамлар умра қилмоқчи бўлсалар, Ҳарамдан Ҳилга чиқиб эҳром боғлашлари шарт.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، قَالَتْ: خَرَجْنَا مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي حَجَّةِ الْوَدَاعِ، فَقَالَ: «مَنْ أَرَادَ أَنْ يُهِلَّ بِحَجٍّ وَعُمْرَةٍ، فَلْيَفْعَلْ، وَمَنْ أَرَادَ أَنْ يُهِلَّ بِحَجٍّ، فَلْيُهِلَّ، وَمَنْ أَرَادَ أَنْ يُهِلَّ بِعُمْرَةٍ، فَلْيُهِلَّ»، وَأَهَلَّ رَسُولُ اللهِ بِحَجٍّ، وَأَهَلَّ نَاسٌ مَعَهُ، وَأَهَلَّ نَاسٌ بِهِمَا، وَأَهَلَّ نَاسٌ بِعُمْرَةٍ، وَكُنْتُ مِمَنْ أَهَلَّ بِعُمْرَةٍ، ثُمَّ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ كَانَ مَعَهُ هَدْيٌ، فَلْيُهِلَّ بِالْحَجِّ مَعَ الْعُمْرَةِ، ثُمَّ لَا يَحِلَّ حَتَّى يَحِلَّ مِنْهُمَا جَمِيعًا» فَقَدِمْتُ مَكَّةَ وَأَنَا حَائِضٌ، وَلَمْ أَطُفْ بِالْبَيْتِ وَلَا بَيْنَ الصَّفَا وَالْمَرْوَةِ، فَشَكَوْتُ ذَلِكَ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَ: «انْقُضِي رَأْسَكِ، وَامْتَشِطِي، وَأَهِلِّي بِالْحَجِّ، وَدَعِي الْعُمْرَةَ»، فَفَعَلْتُ، فَلَمَّا قَضَيْنَا الْحَجَّ، أَرْسَلَنِي النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَعَ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ أَبِي بَكْرٍ إِلَى التَّنْعِيمِ، فَاعْتَمَرْتُ، فَقَالَ: «هَذِهِ مَكَانَ عُمْرَتِكِ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Видолашув ҳажида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга чиқдик. Бас, у зот:

«Ким ҳаж ва умрани ният қилишни хоҳласа, ўшани қилсин. Ким ҳажни ният қилмоқчи бўлса, ўшани қилсин. Ким умрани ният қилмоқчи бўлса, ўшани қилсин», дедилар.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажни ният қилиб талбия айтдилар. Баъзи одамлар у зотга ўхшаш ният қилиб талбия айтишди. Баъзи одамлар иккисини ният қилиб талбия айтишди. Баъзи одамлар умрани ният қилиб талбия айтишди. Мен умрани ният қилиб талбия айтганлар ичида эдим.

Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким ўзи билан қурбонлик келтирган бўлса, ҳаж ва умрани ният қилиб талбия айтсин. Сўнгра уларнинг иккисидан баробар эҳромдан чиқмагунча эҳромдан чиқмайди», дедилар.

Маккага келдим. Мен ҳайз кўрган ҳолда эдим. Байтни тавоф қилмадим. Сафо ва Марва орасида саъй ҳам қилмадим. Бу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилдим. Бас, у зот:

«Сочингни ёзиб, тараб ол. Ҳажни ният қил. Умрани қўй», дедилар.

Ўшандоқ қилдим. Ҳажни тугатганимиздан сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Абдурраҳмон ибн Абу Бакр билан бирга Танъимга юбордилар ва мен умра қилдим. Бас, у зот:

«Сенинг умрангнинг макони шудир», дедилар».

Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Демак, ҳар бир умра қилмоқчи бўлган ҳожи аввал Тан­ъим деб аталган жойга чиқиши керак, чунки умрани ният қилмоқчи бўлган киши Маккаи Мукаррамада, Ҳарам ҳудудида бўлса, албатта, Ҳарамдан Ҳилга чиқиши зарур. Бусиз умра бўлмайди. Зотан, «умра»нинг луғавий маъноси «зиёрат»дир. Зиёратни турган жойида қилинмайди, балки бошқа тарафдан юриб келиб қилинади. Танъим эса Ҳарамнинг энг яқин чегарасидир. У ерни ҳозирда Саййида Оиша масжиди ҳам дейилади.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амрларига биноан акалари Абдурраҳмон ибн Абу Бакр билан бирга Танъимга бориб, умрага эҳром боғлаганлари шарафига у ерга мазкур ном берилган.

Ҳеч ким, ҳеч қачон Маккада турган жойидан эҳром боғлаб умра қилса бўлаверади деган эмас ва бундай дейишга ҳеч кимнинг ҳаққи ҳам йўқ.

 «Кифоя» китобининг иккинчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсониятга икки дунё саодатини кафолатлаш учун уммийлар орасида уларнинг ўзларидан уларга оятларини ўқиб берадиган, уларни поклайдиган ва уларга Китоб ва давоми...

6090 05:00 / 18.01.2017
Балоғатга етмаган, отаси йўқ ёш бола .етим, дейилади. Отаси бор ёш бола етим эмас. Шунингдек, балоғат ёшига етгандан кейин ҳам етимлик қолмайди. . .Али давоми...

3165 19:05 / 19.09.2020
Бир нарсани қасддан ёки унутиб тарк қилса, ёки эсидан чиқиб бирор нарсани зиёда қилса, ёхуд унутиб, бир нарсанинг жойини ўзгартирса, саждаи саҳв қилади. Булар эса давоми...

6858 19:00 / 13.07.2023
Фиқҳ илми уламолари ўз илмий ишларида фиқҳий ижтиҳодларига тўртта нарсани асосий манба қилиб олганлар.Биринчиси Қуръони Карим.Яъни фақиҳ Исломда бирор нарсанинг давоми...

6208 13:55 / 09.01.2020