Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (204- дарс) Ашъарий тавҳиднинг турлари ва шунга боғлиқ масалалар

00:00 / 13.11.2022 3771 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Билингки, тавҳиднинг уч даражаси бордир: 
Биринчиси – Зотнинг тавҳиди. 
У идрокдан ташқари нарса бўлиб, муқаддас Зотнинг нафсига ўхшаш нарсадир. 
Иккинчиси – сифатлар тавҳиди. 
У барча қудрат Аллоҳнинг шомил қудрати ичига ғарқ бўлган, деб билишдир. Бошқа сифатлар ҳам шунга ўхшашдир.
Учинчиси – ишлар тавҳиди. 
У эса ўта ишончли илм ила борлиқда Аллоҳдан ўзга таъсир қилувчи йўқ, деб билишдир. (Ал-Маржоний, «Аш-Шарҳи ал-Ақоид ал-Жалолий», 1 ж. 252-с.) 

Тафтазоний ва тавҳиднинг таърифи 


Тавҳид ҳақиқати улуҳиятда (ибодатга сазоворликда) ва унинг хусусиятларида Аллоҳнинг шериги йўқ, деб эътиқод қилишдир. 
Аҳли Ислом ўртасида ҳеч бир хилофсиз, оламнинг тадбирини қилиш, жисм ва руҳларни яратиш, ибодатга ҳақдорлик ва қадимдан ўз-ўзидан қоим бўлиш (ўзича мавжуд бўлиш) Аллоҳнинг Ўзига хос хусусиятларидандир («Шарҳул Мақосид», 2-жуз, 64-бет).
Шубҳасиз, бу тавҳиднинг хос турига қилинган таъриф бўлиб, у улуҳият тавҳидидир. 
Бас, бу таъриф ила Аллоҳ таолонинг сифатларидан тўрттаси У Зотнинг улуҳияти ва маъбудияти (ибодатга сазоворлиги) хусусиятлари таркибига қўшилмоқда.

Оламнинг тадбири
Аллоҳ таоло осмону ердаги ҳамма ишнинг тадбирини қилувчидир. 
1. Жисмлар ва руҳларни халқ қилиш – яратиш. 
Аллоҳ таоло ҳар бир нарсанинг холиқи – яратувчисидир. У Зот ҳар бир нарсага вакилдир.
2. Ибодатга ҳақдорлик. 

«Чунки Аллоҳнинг Ўзигина ҳақдир, Ундан бошқа топинаётганлари эса ботилдир. Албатта, Аллоҳ Олийдир, Улуғдир» (Ҳаж сураси, 62-оят). 

«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ» (Муҳаммад сураси, 19-оят). 

3. Аллоҳ таолонинг ўз-ўзидан мавжудлиги.

«Аллоҳ – Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Ҳайй ва Қойюмдир...» (Бақара сураси, 255-оят).

«У туғмаган ва туғилмаган» (Ихлос сураси, 3-оят) ва:

«У Аввалдир ва Охирдир» (Ҳадид сураси, 3-оят). 

Қуръони Каримда ушбу сифатлар билан далил келтириш хос хусусиятлар ва белгилар билан далил келтириш демакдир. Чунки Қуръони Каримда рубубийят тавҳиди улуҳият тавҳидига ҳужжат қилинган.

Мисол учун: 

«Осмонлару ерни яратган… Зот(яхши)ми?» (Намл сураси, 60-оят)

«Агар ростгўй бўлсангиз, далилингизни келтиринг», дегин» (Намл сураси, 64-оят). 

Ушбу оятларнинг беш жойида робблик тавҳиди улуҳият тавҳидига далил қилинган. 
Аллоҳ таоло ҳар бир оятнинг охирида: 

«Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ борми?» деб марҳамат қилади (Намл сураси, 60-оят). 

Бунда асос улуҳият тавҳидидир.
 
Бошқа сифатларнинг тавҳиди эса улуҳият тавҳидига далил сифатида келтирилган. 

Чунки келган ҳар бир расул ва набий: 

«Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинг. Сиз учун Ундан ўзга илоҳ йўқ», деб даъват қилган (Ҳуд сураси, 50-оят).

Сўнгра эса қолган сифатлар тавҳиди ила улуҳият тавҳидига далил келтирганлар.


«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсон бутун умри давомида ейишичишга муҳтож бўлади. Ундан қувват олиб ҳаёт кечиради, Аллоҳ буюрган амалларни адо этади. Донолар .Таом яшаш ва зикр учундир,, давоми...

13197 17:12 / 17.05.2018
.Ғазаб, луғатда розиликнинг тескарисидир. Аслида ғазаб шиддат ва қувват маъноларини англатади. Араблар қаттиқ харсангни .ғазба, дейишади. Ғазаб ҳам шундан олинган. давоми...

6749 05:00 / 28.02.2017
Нафсингни тадбир қилишдан халос қил. Сен учун сендан бошқаяъни Аллоҳ таоло бажарган ишни сен ўзинг учун бажармоқчи бўлма.Баъзи инсонлар Бу ҳикматда Ибни Атоуллоҳ давоми...

4153 05:00 / 01.03.2017
Бу воқеани муҳандис биродарим Муҳиддин Мағзумов ҳикоя қилиб берган эди .Қўшним Ҳакимжон ишдан қайтаётиб, қаршисидан келаётган нуроний мўйсафидга .Ассалому давоми...

6261 18:21 / 15.05.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021