Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Давомли тавбанинг қисмлари | Тазкия дарслари (315-дарс)

19:00 / 25.01.2025 2370 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Одамлар тавбага нисбатан тўрт табақага бўлинадилар:

1. Тавба қилганидан кейин умрининг охиригача тавбасида мустақим турадиганлар тоифаси.

Бу тоифадаги кишилар тавба қилганларидан кейин камчиликларининг ўрнини тўлдирадилар ва мазкур гуноҳга қайтишни хаёлларига ҳам келтирмайдилар. Одатда башардан беихтиёр содир бўладиган майда-чуйда нарсалар бундан мустасно.

Мана шуни «мустақим тавба», «тавбаи насуҳ» дейилади. Бундай тавба қилган нафс «хотиржам нафс» дейилади.

Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ

«Эй хотиржам нафс! Роббингга сен Ундан, У сендан рози бўлган ҳолда қайт! Бас, бандаларим ичига киргин! Ва жаннатимга киргин!» (Фажр сураси, 27-30-оятлар).

Бундай нафс шаҳватлар ила курашда ғолиб бўлиб, сокинлик касб қилган нафсдир. У «мутмаинна» – «хотиржам нафс» деб аталади.

2.Тавба қилганидан кейин умрининг охиригача тавбасида мустақим турадиганлар, аммо гоҳида қасд қилмаган ҳолда баъзи гуноҳларга қўл уриб турадиганлар тоифаси. Шу билан бирга, улар ҳар гуноҳ қилганларида ўзларини маломат этадилар ва унга яна қайтмасликка аҳд қиладилар.

Бундай бандаларнинг нафсини Аллоҳ таоло «маломатчи нафс» деб атайди:

ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ

«Ва маломатчи нафс билан қасам» (Қиёмат сураси, 2-оят).

«Маломатчи нафс»дан мурод мўмин кишининг нафсидир. Чунки у ўз эгасини доимо маломат қилиб (тергаб) туради. Гуноҳ иш қилса, «Нима учун гуноҳ қилдинг? Аллоҳдан қўрқмайсанми? Охиратда нима деб жавоб берасан?» дея маломат қилади.

Бу табақа олдингисидан кейинги ўринда туради. Буларга ҳам Аллоҳ таолодан яхши ваъдалар бор:

ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ

«Улар кичик гуноҳлардан бошқа катта гуноҳлар ва фаҳш ишлардан четда бўладиганлардир. Албатта, Роббинг мағфирати кенг Зотдир» (Нажм сураси, 32-оят).

3. Бу тоифадаги одамлар тавба қилганларидан кейин маълум муддат истиқоматда юрадилар. Сўнгра шаҳвати ғолиб келиб, баъзи гуноҳларни содир этадилар. Шу билан бирга, тоат-ибодатда бардавом бўлиб, қудрати етган гуноҳлардан четда бўладилар.

Аммо баъзида шаҳвати ғолиб келиб туради. Аллоҳ таолодан улардан қутулишни сўраб туради. Гуноҳ қилганда надомат чекади, тавба қилади.

Бундай нафс «масъула» деб аталади ва унинг эгаси Тавба сурасида келган қуйидаги оятда зикр қилинганлар жумласидан бўлади:

ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ

«Бошқалар эса гуноҳларини эътироф қилдилар: улар солиҳ амални бошқа ёмонига аралаштириб юборганлар. Ажаб эмаски, Аллоҳ уларнинг тавбасини қабул қилса. Албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир» (102-оят).

Бу ҳолат банда учун хатарлидир. Чунки у тавба қилишга улгурмай қолиши мумкин. Ўлим кўз билан қовоқ орасидаги нарса. Тўсатдан ўлган одам тавба қила олмай қолиши турган гап. Унда оқибати оғир бўлади.

4. Тавба қилгандан кейин бир муддат ўтгач, яна айниб кетадиганлар тоифаси.

Улар қайтадан гуноҳларга ботадилар ва тавба қилишни қасд қилмайдилар, қилган гуноҳларига афсус ҳам қилмайдилар. Бундай ҳолатдаги одамларнинг нафси бузуқ бўлади.

Бундай нафс «ан-нафсул амморату биссуъи» – «ёмонликка амр қилувчи нафс» деб аталади.

Аллоҳ таоло нафснинг аслида ёмонликка ундовчи нарса экани ҳақида Юсуф алайҳиссаломга ошиқ бўлиб қолган аёлнинг эътирофини шундай баён қилади:

ﭒ ﭓ ﭔﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ

«Ўзимни оқламайман. Албатта, нафс, агар Роббим раҳм қилмаса, ёмонликка ундовчидир. Албатта, Роббим ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир» (Юсуф сураси, 53-оят).

Бу нафс эгаларининг оқибати ёмон бўлишидан қўрқилади.

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Еттинчи офат ndash ёлғон.Ёлғон араб тилида .кизб, дейилади ва луғатда ростнинг тескарисини англатади.Уламолар ёлғонни қуйидагича таърифлайдиларЖуржоний .Ёлғон давоми...

5534 13:00 / 23.01.2021
Хожа Муҳаммад Зоҳид қуддиса сирруҳуБу зоти олийнинг туғилган юртлари ва йиллари ҳақида маълумотимиз йўқ. Вафотлари эса ҳижрий 936 сана, милодий 1529 санада Бадахшда давоми...

7547 17:00 / 08.02.2019
Бешинчи офат ndash мазаҳ .Мазаҳ, арабча сўз бўлиб, аслида ҳазилмутойибани англатади. Бинобарин, ҳазилмутойиба учун рост гапларни гапириб, озроқ мазаҳ қилиш давоми...

4065 13:00 / 09.01.2021
Бидъатнинг мазкур беш қисмга тақсимланишига далиллар ҳам келтирганлар . ,. . 1. Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

4451 17:00 / 11.09.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021