Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Ердаги ажойиботлар | Тазкия дарслари (342-дарс)

19:00 / 23.08.2025 2517 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ва осмоннинг қандай кўтарилганига» назар солмайдиларми?

Осмон ҳам ҳамма жойда барчанинг назари тушиб турадиган нарса. Лекин унинг улканлиги, ичидаги нарсаларнинг кўплиги, интизоми ва бошқа шунга ўхшаш нарсаларига ибрат назари билан, ақлни ишлатиб қараган инсон Аллоҳ таолонинг қудратига тан бермай иложи йўқ.

«Ва тоғларнинг қандай ўрнаштирилганига» назар солмайдиларми?

Тоғлар ҳам ўз салобати ила ҳамманинг назарига тушиб турадиган нарса. Уларнинг тузилиши, сир-асрори, ажойиботлари ҳам ақлни ишлатган, эътибор назарини солганларни Аллоҳга иймон келтиришга ундайди.

«Ва ернинг қандай текислаб қўйилганига» назар солмайдиларми?

Ердаги ажойиботлар доимо ақлли кишиларни иймонга йўллаб келган. Ким эътибор назари билан қараса, кўп нарсани топади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари, суннатлари ва ҳадисларида ҳам тааммул ўз ўрнини топган. Набий алайҳиссалом ваҳий келишидан аввал Ҳиро ғорида айнан тааммул билан машғул эдилар.

Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кечалари ўқийдиган намозлари айнан тааммулга бойлигини кўпгина ривоятлардан англаб оламиз.

Ўтган салафи солиҳларимиз тааммулга алоҳида муносабатда бўлганлар.

Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қиладилар:

«Абу Шурайҳ юриб кетаётиб, бирдан тўхтаб, ўтирди ва кийимига бошини ўраб йиғлай бошлади.

«Сени нима йиғлатди?» дейилди.

«Умримнинг ўтиб қолганини, амалимнинг озлиги ва ажалимнинг яқинлигини тааммул қилдим», деди».

Умар ибн Абдулазиз раҳматуллоҳи алайҳи: «Аллоҳ азза ва жалланинг неъматлари ҳақида тааммул қилиш энг афзал ибодатлардандир», деган.

Фузайл ибн Иёз раҳматуллоҳи алайҳи:

«Қуръон унга амал қилиш учун нозил қилинган, одамлар бўлса унинг қироатини амал қилиб олдилар», деди.

«Унга амал қилиш қандай бўлади?» дейилди.

«Ҳалолини ҳалол, ҳаромини ҳаром қилиш билан, амрига бўйсуниш ва қайтарганидан қайтиш билан ҳамда унинг ажойиботларини тааммул қилиш билан», деди.

Абу Сулаймон Дороний раҳматуллоҳи алайҳи: «Уйимдан чиққанимда кўзим нимага тушса, албатта, унда Аллоҳнинг неъмати ва мен учун ибрат борлигини тааммул қиламан», деган.

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
биринчи мақола Гоҳида мурид жидду жаҳд қилиб, маъсиятларни тарк қилиб, хулқининг сайқалланганини ва энди мужоҳадага ҳожат қолмаганини гумон қилиши мумкин. Аслида давоми...

5407 13:00 / 07.11.2020
Беморларни кўргани бориш ва жаноза маросимларида иштирок этиш ҳам ўлимни эсга олишда муҳим восита ҳисобланади. Зотан, имом Табароний Аммор розияллоҳу анҳудан давоми...

4278 13:00 / 15.08.2020
давомиБаъзи кишиларда .Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳ таолонинг Ўзи салавот айтиб турса, Унинг фаришталари салавот айтиб турса, мўминларнинг давоми...

3208 12:04 / 01.12.2018
Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади .Эй иймон келтирганлар Аллоҳга тақво қилинглар ва Унинг Расулига иймон келтиринглар. У Зот Ўз раҳматидан давоми...

3145 19:00 / 11.11.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021