Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Мискин иффатини сақлайдигандир | Тазкия дарслари (321-дарс)

19:00 / 21.03.2025 1992 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَلِلتِّرْمِذِيِّ وَالنَّسَائِيِّ وَالْحَاكِمِ: «ثَلاثَةٌ حَقٌّ عَلَى اللهِ عَوْنُهُمُ: الْمُكَاتَبُ الَّذِي يُرِيدُ الْأَدَاءَ، وَالنَّاكِحُ الَّذِي يُرِيدُ الْعَفَافَ، وَالْمُجَاهِدُ فِي سَبِيلِ اللهِ».

Термизий, Насоий ва Ҳокимнинг ривоятларида:

«Уч кишига ёрдам бериш Аллоҳ учун ҳақдир: адо этишни ирода қилган мукотабга, иффатни ирода қилиб, никоҳга уринганга ва Аллоҳнинг йўлидаги мужоҳидга», дейилган.

Ҳаётда доимо инсонларнинг бир-бирларининг ёрдамларига эҳтиёжлари тушиб туради. Кўпчилик турли ишларда ёрдам сўраши мумкин. Лекин ёрдам берувчи қайси хилдаги ишларга ёрдам бериши кўпроқ матлуб, қайси хил кишиларга ёрдам берса, кўпроқ савоб олади?

«...иффатни ирода қилиб, никоҳга уринганга».

Ўз иффатимни сақлайин, жинсий майлимни ҳалол-пок йўл – никоҳ йўли билан қондирайин, деб уринаётган шахсга ёрдам бериш ҳам, худди қулликдан озод бўлишга ҳаракат қилаётган одамга ёки кейин баёни келадиган, жиҳодга чиқишга ҳаракат қилаётган одамга ёрдам беришдек керакли ва савобли ишдир.

Уйланиб, никоҳли бўлиб, иффатини сақлашга ҳаракат қилаётган, аммо етиша олмай турган кишига қўлидан келган ёрдамни бериш ҳар бир мўмин-мусулмон учун зарур бир ишдир. Кимдир сўзи билан, кимдир хизмати билан, кимдир мол-дунёси билан ёрдам бериши керак. Бу жуда ҳам улуғ савобга молик ишдир.

Мусулмонлар қадимдан бу ишда фаол бўлиб, бошқа халқлардан ажралиб туришган. Оила қуришга уринмаганларни оила қуришга ундашган, оила қуришга уринганларга эса қўлларидан келган ёрдамларни беришган.

Бу ишни худди мана шу ҳадисга амал этган ҳолда қилишган. Ҳозирги мусулмонлар ҳам бу ишда ўз ихлослари ва ғайратларини кўрсатишлари лозим.

Баъзи юртларда бу иш баъзи мусулмонларнинг шахсий ишлари тариқасида амалга ошаётган бўлса, бошқаларида оила қурувчиларга ёрдам бериш жамиятлари ҳам тузилган. Нима қилиб бўлса ҳам, бу ишни қилган маъқул ва қилиш зарур. Бу билан буюк ажру савобга эга бўлинади.

عَنْ أَبِي طَلْحَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَقْرِئْ قَوْمَكَ السَّلَامَ، فَإِنَّهُمْ مَا عَلِمْتُ أَعِفَّةٌ صُبُرٌ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Абу Толҳа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:

«Қавмингга салом айт! Мен уларни албатта, иффатлилар ва сабрлилар деб биламан», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَيْسَ الْمِسْكِينُ الَّذِي تَرُدُّهُ التَّمْرَةُ وَالتَّمْرَتَانِ، وَاللُّقْمَةُ وَاللُّقْمَتَانِ، إِنَّمَا الْمِسْكِينُ الَّذِي يَتَعَفَّفُ. اقْرَؤُا إِنْ شِئْتُمْ ﮋ ﮭ  ﮮ  ﮯ  ﮰ ﮊ ». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бир хурмо, икки хурмо ёки бир луқма, икки луқма олиб қайтадиган мискин эмас. Мискин – иффатини сақлайдигандир. Агар хоҳласангиз, «Одамлардан хиралик қилиб сўрамаслар»ни қироат қилинглар», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِىِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «عُرِضَ عَلَيَّ أَوَّلُ ثَلَاثَةٍ يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ: شَهِيدٌ، وَعَفِيفٌ مُتَعَفِّفٌ، وَعَبْدٌ أَحْسَنَ عِبَادَةَ اللهِ وَنَصَحَ لِمَوَالِيهِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Менга жаннатга энг аввал кирадиган учтаси арз қилинди: шаҳид; иффатли бўлиб иффатини сақлаган; Аллоҳнинг ибодатини яхши қилган ва мавлоларига насиҳат қилган банда», – дедилар».

Термизий ривоят қилган.

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ كَانَ يَقُولُ: «اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْهُدَى وَالتُّقَى وَالْعَفَافَ وَالْغِنَى».

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан ҳидоятни, тақвони, иффатни ва беҳожатликни сўрайман», дер эдилар».

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир мўминмусулмон сунний тасаввуфни йўлга қўяр экан, фақат муридчиликдан иборат эмаслигини англаб етмоғи лозим. Зеро, шайхга келиб қўл бериш ва баъзи давоми...

7597 15:30 / 16.11.2019
Саййид Нурмуҳаммад Бадавуний қуддиса сирруҳуБу зотнинг туғилган ерлари ва йиллари ҳақида маълумотга эга эмасмиз. Аммо ҳижрий 1135 сана, милодий 1722 санада Бадавунда давоми...

7481 14:00 / 22.02.2019
. ,. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, умматим қиёмат куни таҳорат асаридан пешона ва давоми...

5811 13:45 / 15.02.2020
.Адл, сўзи адолат, тўғри бўлиш, ҳақ ила ҳукм қилиш каби бир бирига яқин маъноларни англатади. Биз ўзимизга яқин бўлган адолат сўзини ишлатамиз.Уламолар адолатни давоми...

5373 05:00 / 28.02.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151255 14:35 / 11.08.2021