Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Ерда ўсадиган нарсалар ҳақида тааммул қилиш | Тазкия дарслари (335-дарс)

19:00 / 05.07.2025 1325 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло бандасини ер юзида Ўзи яратиб қўйган турли ўсимликлар ҳақида тааммул қилишга буюради:

ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚﯛ

«Ва ер юзида қўшни бўлаклар бор. Шунингдек, узумли боғлар, экинзорлар, шохлаган ва шохламаган хурмолар бўлиб, бир хил сув ила суғориладилар ва таъмда уларнинг баъзиларини баъзиларидан афзал қилурмиз. Бунда, албатта, ақл юритувчи қавмлар учун оят(белги)лар бордир» (Раъд сураси, 4-оят).

Бу ояти каримада эътибор экин-тикинларга қаратилмоқда. Ер юзида бир-бирига ёнма-ён турли хил майдонлар – экинзор ерлар бор. Ўша ерларда турли узумзорлар, боғ-роғлар, шохлаган ва шохламаган хурмолар ўсади. Бу боғлар ва дарахтлар бир хил сув билан суғорилади. Ер бир, сув бир, озуқа бир, лекин

«...таъмда уларнинг баъзиларини баъзиларидан афзал қилурмиз».

Бу ҳам Аллоҳнинг қудратига далолат.

Дарҳақиқат, ўйлаб кўрадиган бўлсак, ҳозирда бир неча юз хил узум нави бор. Улар бир ерга экилса ҳам, бир ариқдан суғорилса ҳам, меваси ҳар хил. Таъми ҳам бошқа-бошқа. Хўш, буни ким қилади? Албатта, Аллоҳ таоло!

Экин-тикинлар ҳам шундай. Улар бир хил ерга экилади, бир хил суғорилади, аммо таъми хилма-хилдир. Хурмо ҳам шу. Ер бир, сув бир, лекин мевасининг таъми бир-бириникига ўхшамайди. Хўш, буни ким қилади? Албатта, Аллоҳ.

Ушбу ҳақиқатни ҳар бир одам ақл ишлатиб, тааммул қилиб англамоғи лозим.

«Бунда, албатта, ақл юритувчи қавмлар учун оят(белги)лар бордир».

Ақлини ишлатмаганлар, тааммул қилмаганлар эса ақли йўқ ҳайвонлардек юраверадилар.

Аллоҳ таоло яна марҳамат қилиб айтади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ

«Аллоҳ осмондан сув тушириб, у ила ерни ўлимидан кейин тирилтирди. Албатта, бунда эшитадиган қавмлар учун оят(белги)лар бордир» (Наҳл сураси, 65-оят).

Сув бўлмаса, ер юзида ҳаёт ҳам бўлмайди. Аллоҳ таоло ердаги ҳамма нарсани муҳайё қилса-ю, сув бермаса, ҳаёт йўқ. Ўша мавжуд нарсаларнинг бирортасини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким бера олмайди.

Аммо бу ўринда Аллоҳ ер юзида яратган бутун мавжудотни эмас, балки биргина сувни олайлик.

«Аллоҳ осмондан сув тушириб, у ила ерни ўлимидан кейин тирилтирди».

Ер ўлик бўлса, ер юзидаги нарсалар ҳам жонсиз бўлади. Ер тирилиши билан унинг устидаги ҳамма нарсаларга жон киради. Демак, сув ҳамма нарсага ҳаёт бағишлайди. Сувни эса фақатгина Аллоҳ таоло тушира олади. Ҳамма нарсага ҳаётни фақат Аллоҳгина бера олади. Демак, ҳамма нарсага маъбуд бўлишга фақат Аллоҳгина ҳақлидир.

«Албатта, бунда эшитадиган қавмлар учун оят­(белги)лар бордир».

Эшитганидан ибрат оладиган қавмлар учун мазкур нарсада Аллоҳнинг ибодатга сазовор ягона Зот эканига доир белги, аломат бордир.

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Зикр шайтонни қувади ва савалайди.2. Зикр Аллоҳ таолони рози қилади.3. Зикр ғамандуҳларни кетказади.4. Зикр шодлик ва сурурни жалб қилади.5. Зикр қалб ва баданни давоми...

5461 14:06 / 06.06.2020
Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай деб марshyҳамат қилади .Оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизурлар. Бу эмизишни батамом давоми...

3126 19:00 / 04.11.2023
Қосим ибн Муҳаммад розияллоҳу анҳуУ киши Мадинаи Мунавварада ҳижрий 30 сана, милодий 650 санада таваллуд топганлар. Ҳижрий 102 сана, милодий 720 санада Қудайдда вафот давоми...

7847 14:20 / 05.01.2019
Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади Эй иймон келтирганлар Агар Аллоҳга тақво қилсангиз, сизга фурқон қилиб беради, ёмонликларингизни ўчиради ва давоми...

2774 19:00 / 02.12.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151255 14:35 / 11.08.2021