Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (40-дарс). Янги фароиз китоблари

14:00 / 07.07.2019 6269 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. «Ал-маворийс фиш-шарийъатил Исламийяти фий зовъил Қуръани вас-суннати».

Бу китобнинг муаллифи машҳур олим Муҳаммад Али Собунийдир. Шайх Собуний бу китобини Маккаи Мукаррамадаги шариат ва исломий изланишлар куллиясида мударрис бўлиб турганида ёзган. Шунинг учун китобнинг бўлимларини «маъруза» деб атаган.

Китоб осон ва равон услубда ёзилган. У қуйидаги «маъруза»лардан иборат:

1. Мерос оятлари ва улардаги зарурий ҳамда нозик ҳукмлар;

2. Мерос ва тариканинг таърифи. Мероснинг шартлари ва ман қилувчилари;

3. Қуръони Каримда белгиланган улушлар, уларнинг эгалари ва мерос олиш шартлари; 

4. Асабалар, уларнинг турлари ва жиҳатлари ҳамда ҳар бир синфнинг ҳукми тафсилоти;

5. Ҳажбнинг таърифи, турлари ва шартлари ҳамда масалаи муштараканинг баёни;

6. Бобо ва унинг тафсилий ҳукмлари, ака-укалар, опа-сингиллар билан.

7. Радд ва авлнинг ҳукмлари;

8. Ҳисоб ҳукми. Масалаларнинг аслини билиш, уларни тўғрилаш йўли ва тарикани тақсимлаш кайфияти;

9. Насх қилишлар ва унинг таърифи ҳамда уларни чиқариш тариқаси, мисоллар ила;

10. Она тараф қариндошлар мероси. Хунаса, ҳомила, йўқолган, ғарқ бўлган ва девор босганларнинг ҳукми.

«Аҳкомул мероси вал васийяти фиш-шарийъатил Исламийяти»нинг учинчи нашри ҳижрий 1399 – милодий 1985 йилда «Оламул кутуби» нашриёти томонидан Байрутда амалган оширилган.

2. «Аҳкомул мероси вал васийяти фиш-шарийъатил Исламийяти».

Бу китобнинг муаллифи доктор Саъийд Муҳаммад Жулайдийдир. Унда мерос ва васиятга оид масалалар батафсил ёритилган. «Аҳкомул мероси вал васийяти фиш-шарийъатил Исламийяти» китобида ёритилган бош масалалар қуйидагилардан иборат:

– Тарика (ўлгандан қолган мулк) ва унга боғлиқ масалалар;

– Мероснинг арконлари, сабаблари ва шартлари;

– Мероснинг турлари ва меросхўрларнинг тартиби;

– Тақдирий ҳамда эҳтиётий мерос ва баъзи тўлдирувчи масалалар;

– Васиятнинг маъноси, ҳукми ва далили;

– Васиятнинг арконлари ва шартлари;

– Васиятларнинг турлари ва ҳукмлари.

«Аҳкомул мероси вал васийяти фиш-шарийъатил Исламийяти» китоби Умумжаҳон Ислом чақириғи куллияси тарафидан чоп қилинган.

3. Муҳаммад Жунайд Муфший ва бошқаларнинг фароизга оид китоблари.

«Фиқҳий йўналишлар ва китоблар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳозирги замоннинг ўзига хос хусусиятларидан бири матбуот ва ахборот воситаларининг мислсиз ривожланиб, инсонлар ҳаётида ўта муҳим ўрин эгаллаганидир. Матбуот ва давоми...

4950 05:00 / 04.03.2017
1. Зоҳирур ривоя.Имом Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийнинг кучли қавллари.2. Имом.Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи.3. Шайхони ndash Икки шайх.Имом давоми...

5824 13:30 / 14.05.2020
Рўзадор учун макруҳ бўлмаган ишлар 1. Мўйлабга хушбўй нарса суртиш. 2. Сурма қўйиш. 3. Заифлаштирмаса, қон олдириш. 4. Мисвок қилиш. 5. Оғиз ва бурунни чайиш. 6. Fусл давоми...

1263 19:00 / 28.08.2025
Ижмоънинг умумий таърифиШариати исломияда бирор ҳукм чиқарилар экан, энг аввало, Аллоҳ таолонинг сўзи ndash Қуръони каримга мурожаат қилиш вожиб бўлади. Қуръон давоми...

3825 05:00 / 19.01.2017