Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (92-дарс). Таҳоратнинг суннатлари

13:00 / 02.07.2020 5851 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(учинчи мақола)

10. Тартибли қилмоқ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо тартибли равишда, таҳоратнинг амалларини бирини олдинга, бошқасини кейинга сурмай қилганлар. Ояти каримада таҳорат қандай васф қилинган бўлса, ўша тартибда бўлган. Оятда зикр қилинмаган амалларнинг тартибини ҳам бузмай таҳорат қилиш суннатдир.

Тартибнинг вожиб эмаслигига фуқаҳоларимиз қуйидаги далилни келтиришган:

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, жунубликдан ғусл қилаётган одам танасининг баъзи жойига сув тегмай қолиши ҳақида сўради.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ўша ерни ювади, сўнгра намоз ўқийди», дедилар».

Табароний ривоят қилган.

11. Кетма-кет қилмоқ.

Таҳорат қилган киши бир аъзосини ювганидан кейин орага бегона ишни қўшмасдан, бошқасини ҳам ювишини «кетма-кет» деб тушунмоғимиз лозим. Таҳоратни қилиб бўлиб, оёқни бошқа жойга, мисол учун, уйга кириб ювишни «кетма-кет қилмаслик» деб тушунилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат амалларини доимо кетма-кет қилганлар. Баъзан бу ҳолатга амал қилинмагани ҳақида ҳам ривоят бор.

Имом Молик Нофеъ розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда айтилишича, Ибн Умар розияллоҳу анҳумо бозорда таҳорат қилиб, оёқларини масжидга кириб ювганлар ва саҳобалар буни инкор қилмаганлар.

Нофеъдан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳ ибн Умар бозорда таҳорат ушатди. Сўнгра таҳорат қилди. Юзи ва икки қўлини ювди ҳамда бошига масҳ тортди. Кейин масжидга кирганида маййитга жаноза ўқиш учун даъват қилинди. У икки махсисига масҳ тортди ва жаноза намозини ўқиди».

Молик ривоят қилган.

(Тамом)

«Кифоя» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сўнгра у ердан Арафотга чиқади. Арафотнинг Ботни Уранадан бошқа жойи ҳаммаси туриш жойидир. Арафа куни бомдод намози ўқилгандан сўнг Минодан Арафотга қараб йўлга давоми...

550 19:00 / 04 февраль
. ,. . Рофеъ ибн Хадийж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бомдодни тонг оқарганда ўқинглар,, дедилар,. Имом Насоий давоми...

4812 17:30 / 03.06.2021
. . . . . . . . . . . Эътикоф суннати муаккададир. У рўзадорнинг эътикоф нияти ила жамоат масжидида қолишидир. Унинг давоми...

1152 19:00 / 18.09.2025
mdash Озод қилинган қулнинг .вало,си уни озод қилган кишига бўлишиБу ҳам молиявий муомала, чунки гап собиқ қул вафот этганидан кейин ортидан қоладиган мерос мол давоми...

5695 17:00 / 07.12.2020