Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат дарслари (134-дарс). Ким камбағалга муҳлат берса…

15:30 / 30.04.2021 4598 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

509. Абу Ясар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким камбағалга муҳлат берса ёки ундан (ҳақнинг) бир қисмини ўтиб юборса, Аллоҳ уни Ўзининг соясига олади»дедилар».

Муслим ривоят қилган.

510. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким мусулмоннинг (савдодаги) қайтишини кечирса, Аллоҳ унинг қоқилишини кечиради»дедилар».

Абу Довуд, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

511. Абдурроҳман ибн Ваъладан ривоят қилинади:

«У Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан узумдан сиқиладиган нарса ҳақида сўради. Шунда Ибн Аббос айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир киши хамр кўзасини ҳадя қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Аллоҳ уни ҳаром қилганини биласанми?» дедилар. «Йўқ», деди ва бир одамнинг қулоғига пичирлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Унга нимани пичирладинг?» дедилар. «Уни сотиб юборишни буюрдим», деди. «Уни ичишни ҳаром қилган Зот сотишни ҳам ҳаром қилди»дедилар. У кўзани очиб, ичидаги нарсани тўкиб ташлади».

Муслим ривоят қилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
611. Молик ибн Назла Жашмий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига хароб кийимда келдим. У зот .Молу мулкинг борми, давоми...

4972 17:00 / 07.01.2022
Маҳси ndash маълум ва машҳур оёқ кийими. У оёқни тўпиғидан юқорисигача яхшилаб бекитиб туради. Совуқдан ва турли нопокликлардан сақлайди. .Маҳси, деб номланмаса ҳам, давоми...

2917 16:30 / 01.12.2019
550. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор кишини уйланган пайтида табрикласалар .Аллоҳ сенга муборак қилсин, давоми...

4874 17:05 / 13.08.2021
379. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Ким кечаси уйғонганда .Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка давоми...

6012 13:00 / 26.06.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар