Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сийрат 174-дарс. Дажжолдан сақланиш йўли

20:00 / 25.02.2022 5056 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

679. Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким кечқурун Бақара сурасининг охиридаги икки оятни ўқиса, кифоя қилади»дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

680. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Мунзир, Аллоҳнинг Китобидаги энг улуғ оят қайси эканини биласанми?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули билувчи», дедим. «Эй Абу Мунзир, Аллоҳнинг китобидаги энг улуғ оят қайси эканини биласанми?» дедилар. «Аллоҳу лаа илааҳа иллаа ҳуу ал-Ҳаййул Қаййум», дедим. Шунда у зот кўксимга уриб: «Аллоҳга қасам, сенга илм муборак бўлсин, эй Абу Мунзир», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

681. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Каҳф сурасининг аввалидан ўн оятини ёдласа, дажжолдан сақланади»дедилар».

Бошқа ривоятда: «Каҳфнинг охиридан», дейилган.

Муслим ривоят қилган.

682. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг китобида бир сура бор. Унинг оятлари ўттизта. У ўз соҳибига то уни мағфират қилингунча шафоат қилади. «Таборакаллази биядиҳил мулку», дедилар».

Абу Довуд, Термизий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
296. Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарда эдим. Шунда у зот .Муғийра, мешни ол,, дедилар. Уни давоми...

5728 15:30 / 22.11.2019
4. Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Амр ибн Абаса Суламий айтди .Жоҳилиятдаги пайтимда .Одамлар залолатда, улар модомики бутларга ибодат давоми...

9481 15:35 / 11.10.2018
488. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, иймон Мадинага худди илон инига киргандек киради,, давоми...

2726 19:00 / 06.09.2024
512. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .нажш,дан қайтардилар,. Бухорий ва Муслим ривоят қилишган. .Нажш, сўзи .шишириб давоми...

6093 16:00 / 07.05.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар