Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия 175-дарс. Кибр дарахти экилган шахснинг аломатлари

18:30 / 05.03.2022 6695 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Қудома Мақдисий кибрнинг уч даражаси борлигини айтади:

1. Кибр инсоннинг қалбида қарор топган бўлади. У ўзини бошқалардан афзал деб билади. Аммо у тиришиб, тавозе кўрсатади. Бу одам қалбида кибр дарахти экилган, лекин унинг шохлари кесилган шахсдир.

2. Бир киши ўз ҳаракатлари билан мажлисларда баланд-парвозликни, тенгдошлари ўртасида пешқадамликни ва ўз ҳаққи камситилишига инкорни ошкор қилади. Олим бўлса, одамлардан юз ўгиргандек бўлиб афтини буриштиради. Обид бўлса, худди одамлардан жиркангандек, бурнини жийиради. Бу иккиси ҳам Аллоҳ таоло Ўз Набийсига «Ва сенга эргашган мўминларга қанотингни пастлат», деб берган одобни билмаган жоҳиллардир.

3. Бир кишининг тили билан даъво қилиб, ўзини мақташ ила фахрланиши, шунингдек, насаби билан мақтаниши ҳам кибрдир.

Кибрнинг турлари қуйидагилар:

1. Аллоҳ таолога кибр қилиш.

Бу энг ёмон кибрдир. Бу ҳолат Фиръавн ва Намруднинг кибрига ўхшаш бўлиб, Аллоҳ таолога банда бўлишдан ўзини олиб қочишдир.

2. Набий алайҳиссаломга кибр қилиш.

Бу ҳолат Макка кофирларига ўхшаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўйсунишдан жоҳиллик ва саркашлик ила кибр қилишдан иборатдир.

3. Бандаларга кибр қилиш.

Бу ўзини бошқалардан устун қўйиб, ўзгаларга ҳақорат назари билан қарашдан иборатдир.

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. , . , . . Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят давоми...

3199 19:00 / 15.06.2024
Бандаларининг имкониқтидорини, феълатворини турлича яратган ва улар учун Ўзига етишишнинг сон саноқсиз йўлларини тайёрлаб қўйган Аллоҳ таолога ҳамду санолар давоми...

6288 05:00 / 01.03.2017
Ҳикоя қиладиларки Бир одам чўлда кезиб юраркан, бир бадбашарани кўради ва ундан .Сен кимсан, ndash деб сўрайди. Бадбашара .Мен сенинг ёмон амалларингман, ndash дейди. У давоми...

4740 14:22 / 27.10.2018
Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади Эй иймон келтирганлар Агар Аллоҳга тақво қилсангиз, сизга фурқон қилиб беради, ёмонликларингизни ўчиради ва давоми...

2776 19:00 / 02.12.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021