Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (205-дарс) Намозхон таҳорати кетганини гумон қилса...

00:00 / 18.11.2022 4744 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Намозхон таҳорати кетганини гумон қилса-ю, масжиддан чиқса ёки масжид ташқарисидаги сафдан ўтиб кетса, кейин таҳорати кетмагани аён бўлса ҳам, намози бузилиши аниқ. Аммо 
Агар (масжиддан) чиқмаган ёки ўтмаган бўлса, намозини давом эттиради. 

Яъни, намозхон таҳорати кетди деб гумон қилса-ю, кейин таҳорати кетмагани аён бўлганда масжиддан чиқмаган ёки масжид ташқарисидаги сафдан ўтиб кетмаган бўлса, намозини келган жойидан давом эттиради.
Агар имом ташаҳҳуддан кейин намозга тўғри келмайдиган амални қилса, намози тамом бўлади.
Имом ташаҳҳудни ўқиганидан ёки ўша миқдорча ўтирганидан кейин қаҳқаҳа ила кулиш, таҳоратни кетказиш каби намозга тўғри келмайдиган амалларни қилса, намози тамом бўлади.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا قَضَى الْإِمَامُ الصَّلَاةَ وَقَعَدَ فَأَحْدَثَ قَبْلَ أَنْ يَتَكَلَّمَ فَقَدْ تَمَّتْ صَلَاتُهُ وَمَنْ كَانَ خَلْفَهُ مِمَّنْ أَتَمَّ الصَّلَاةَ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ. 

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон имом намозни тамомлаб, ўтирса, гапиришдан олдин таҳоратини кетказса, батаҳқиқ, унинг намози ҳам ва ортидан намозни батамом ўқиган кимсанинг намози ҳам тамом бўлади», дедилар».

Имом Абу Довуд ривоят қилган.

Лекин кейин келиб қўшилганники бузилади.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг наздида ташаҳҳуддан кейин имомнинг таҳорати кетиши билан унинг ҳам, кейин келиб қўшилган одамнинг ҳам намози бузилади. Лекин «Мухтасари виқоя»нинг соҳибининг наздида ушбу ҳолатда имомнинг қиладиган амали қолмагани учун унинг намози тугал бўлади. Кейин келиб қўшилган одамнинг эса намози бузилади. Чунки намозга кейин келиб қўшилган одамнинг яна қилиши лозим бўлган амаллари бор, лекин у намозни давом эттириши мумкин эмас. Чунки унга нисбатан намоз бузилди. Бузилган нарсанинг устига бирор нарсани бино қилиб бўлмайди. 

Ташаҳҳуддан кейин таяммумли киши сувни кўриб қолса ёки шунга ўхшаш нарсалар бўлса, Абу Ҳанифа «Намоздан чиқиш намозхоннинг амали ила бўлиши шарт», деганлари учун у кишининг наздида намоз бузилади.
Бу жумладаги «шунга ўхшаш нарсалар» – масҳнинг муддати тугаши, икки махсининг ечилиши, яранинг тузалиши сабабли боғичнинг тушиб кетиши, уммий одам намозга етарли қироатни эслаб қолиши, яланғоч кишига кийим топилиши, имо билан ўқиётган кимсанинг рукуъ ва саждага қодир бўлиб қолиши каби ҳолатлардир.
Икковларининг наздида бузилмайди. 

Чунки имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад наздида намоздан чиқиш намозхоннинг амали ила бўлиши шарт эмас.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . .Қусайба ибн Зуъайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир момо отанинг онаси Абу Бакр давоми...

2816 10:30 / 16.12.2019
1. Таҳийяти масжид намози. . . Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачон бирингиз масжидга кирса, давоми...

3676 19:00 / 30.03.2023
Авл бўладиган масалаларАсли олти улушдан иборат бўлган масалаларга мисолларndash Эркак кишининг ортидан момоси, она бир сингshyлиси, туғишган синглиси ва ота бир давоми...

2553 11:03 / 11.05.2020
Ҳозиргача қайси турдаги ва қайси номдаги фиқҳий китоб ҳақида сўз юритган бўлсак, уларнинг барчаси якка муаллифларнинг асари ҳисобланади. Албатта, бу ўша давоми...

5713 13:40 / 16.05.2019