Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Ювилаётган маййитнинг ҳоли | Фиқҳ дарслари (267-дарс)

19:00 / 01.02.2024 3510 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маййитни одамлардан холи, тўсилган, шифти бор жойда тахтанинг устига қўйиб ювган афзал. Маййитнинг авратини беркитиш вожибдир. Кейин маййитнинг кийимлари ечилади.

Маййитнинг боши ёки бошқа аъзолари кесилган бўлса, уларни жойига қўйиб боғлаб, бутун танага ўхшатиб, камчиликларини беркитиб, оҳиста ювилади. Агар тишими ёки шунга ўхшаш нарсалари тушиб кетган бўлса, ювиб, кафанининг орасига солиб қўйилади.

Fассол маййитни суяб, орқага мойилроқ қилиб ўтирғизиб, мулойимлик билан ювади. У маййитни елкасидан ушлаб, ўз кўксига суяган ҳолда қорнини силаб, ичидаги бор чиқиндини чиқаради. Ҳар сафар қўлини қорнининг устидан ўтказганда кўпроқ сув қуйиб турилади. Кейин уни чалқанчасига ётқизади.

Маййитни ювишни фарз қилувчи нарсалар:

1. Маййитнинг мусулмон бўлиши.

2. Чала туғилган болани ювишнинг тафсилоти қуйидагича: агар боланинг кўп қисми чиққанида унинг тириклик аломати бўлса, уни ювилиб, намоз ўқилади ва у мерос олиб, мерос қолдиради. Агар ҳаётнинг аломати бўлмаса, уни ювиб, ном қўйиб кўмилади. Агар тўла одам ҳолати бўлмаса, устидан сув қуйиб, латтага ўраб, исм қўйиб кўмилади.

3. Маййитнинг тўлиқ ёки аксари жасади бўлиши лозим. Ҳанафий мазҳаби бўйича, тананинг кўп қисми ёки ярми билан боши бўлса, унга жаноза намози ўқиш фарз бўлади.

4. Жанг майдонида қатл қилинган шаҳиди аъло бўлса, ҳанафий мазҳаби бўйича, ювилмайди ва жанозаси ўқилади.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тўрт фиқҳий мазҳабнинг истинбот қилган ҳукмларини далилсиз келтирган китобга Абдурраҳмон Жазирийнинг .Китобул фиқҳи алал мазаҳибил арбаъа, асари мисол бўла давоми...

8060 12:30 / 10.04.2019
. . . .У икки зарбадан иборат бўлиб, бир зарба юзга масҳ тортиш учун, яна бир зарба эса икки қўлга чиғаноқлари билан қўшиб масҳ тортиш учун ер давоми...

5486 13:00 / 26.11.2020
. . . . . . . . Намозда ундан аввал ёки унинг асносида пайдо бўлган беморлик сабабли тик туриш узрли бўлиб қолса, ўтирган давоми...

3625 19:00 / 18.08.2023
Қуёш нурида исиб қолган сувни ишлатишнинг ҳукми тўғрисида қуйидаги қарашлар айтилган1. Мутлақо макруҳ эмас2. Иссиқ ўлкаларда барча оғзи очиқ идишларда бўлгани давоми...

6009 05:00 / 19.01.2017