Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Сенга хиёнат қилганга хиёнат қилма | Сийрат дарслари (303-дарс)

19:00 / 17.10.2024 2727 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

516. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сенга ишонган одамга омонатни адо қил ва сенга хиёнат қилганга хиёнат қилма», дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

517. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Омонатдор мусулмон хазиначи ўзига буюрилган нарсани буюрилган кишига сидқидилдан тўлиқ ва комил қилиб берса, икки садақа берувчининг бири бўлади», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

518. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Бир киши ҳеч яхшилик қилмаган эди. У одамларга қарз берар ва ходимига: «Муяссар бўлганини ол. Қийин бўлганини тарк қил ва кечиб юбор. Шоядки, Аллоҳ таоло бизни ҳам кечиб юборса», дер эди. Вафот қилганида Аллоҳ азза ва жалла унга: «Бирор яхши амал қилганмисан?» деди. «Йўқ. Фақат бир ғуломим бор эди. Одамларга қарз берар эдим. Уни қарзларни талаб қилишга юбораётиб: «Муяссар бўлганини ол. Қийин бўлганини тарк қил ва кечиб юбор. Шоядки, Аллоҳ таоло бизни ҳам кечиб юборса», дер эдим», деди. Аллоҳ таоло унга: «Батаҳқиқ, сени кечирдим», деди».

Бухорий ва Насоий ривоят қилишган.

519. Сафвон ибн Умайя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳунайн куни ундан совутлар беришини сўрадилар. Шунда у: «Эй Муҳаммад, бу ғасбми?» деди. «Йўқ! Адо қилинадиган орият», дедилар».

Абу Довуд ва Ҳоким ривоят қилишган.

Ғасб – зўрлик, куч билан тортиб олиш.

Орият – вақтинча фойдаланишга олиш.

520. Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам итнинг пулидан, қоннинг пулидан қайтарганлар, вашм қилиш ва вашм қилдиришдан, рибо ейишдан ва уни едиришдан қайтарганлар ва сураткашни лаънатлаганлар».

Бухорий ривоят қилган.

«Вашм» деб танага игна ёки бошқа восита билан расм ёки сўзни ўйиб, хол қўйиш, нақш солиш (татуировка) тушунилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
404. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан бир жаноза олиб ўтилди, шунда у зот .Истироҳат олувчи ва давоми...

5531 13:14 / 28.08.2020
Тафаккур, зикр, Аллоҳдан қўрқув туфайли, хато, гуноҳ ва исёнлар учун тўкилган бир томчи кўз ёшининг инсон қалбига нақадар муҳаббат, ҳаяжон ва нурли бир ғалаён давоми...

6082 18:05 / 13.11.2018
Муҳожир ва ансорларНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зот асҳоблари Маккадан Ясриб шаҳрига ҳижрат қилишиб, у жойда яшай бошлашди. Саҳобалар Маккадаги ўз давоми...

5140 17:36 / 22.02.2018
876. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Гуноҳларнинг каттаси кишининг ўз отаонасини сўкишидир,, давоми...

3970 19:00 / 08.04.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар