Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис дарслари (223-дарс) Таҳорат қилишда сувни исроф қилмаслик

19:00 / 23.03.2023 4492 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ يَقُولُ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَغْتَسِلُ بِالصَّاعِ إِلَى خَمْسَةِ أَمْدَادٍ وَيَتَوَضَّأُ بِالْمُدِّ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У киши айтадилар:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир соъдан беш муддгача (бўлган сув) билан ғусл қилар эдилар ва бир мудд билан таҳорат қилар эдилар».

Бешовлари ривоят қилганлар.

«Соъ» – 2,75 литр сув сиғадиган идиш. Бир мудд сув эса 0,688 литр бўлади. Демак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам камида 2,75 литр сув билан, кўпи билан 3,440 литр сув ёрдамида ғусл қилганлар ва 0,688 литр сув билан таҳорат қилганлар.

Таҳоратда сувни иложи бўлса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ишлатган миқдорда ишлатсак, одобни жойига қўйган бўламиз. Бунда ер юзидаги ҳаётнинг муҳим омили бўлмиш сувни тежаш тарғиботи ҳам бор.

Бир вақтлар «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сув ўта танқис жойда яшаганликлари учун шундай қилганлар», деган фикр ҳам бўлган. Лекин вақт ўтиб, ҳаёт ўзгариши туфайли сув ўта сероб жойларда ҳам муаммолар пайдо бўлмоқда. Ҳатто денгизлар ҳам қуриб қолмоқда. Бу эса каттаю кичик ҳар бир нарсада сувга нисбатан ниҳоятда тежамкор бўлиш заруратини келтириб чиқармоқда.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи асосида тайёрланди.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 18 февралдаги 03-07/1102-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абдуллоҳ ибн асСанобиҳий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Абу Муҳаммад .Витр намози вожиб,, деб даъво қилди. Бас, Убода давоми...

3793 19:00 / 24.01.2024
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга Аср намозини ўқиб давоми...

821 19:00 / 17.12.2025
Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир куни Бомдод намозидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ўта балоғатли ваъз қилдилар. Ундан давоми...

6672 09:26 / 06.09.2017
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Исломнинг нимаси яхши, деб сўради. .Таом бермоғинг ҳамда таниган давоми...

5816 14:30 / 04.09.2019