Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ишда кенглик қилиб қўйган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин | Ҳадис дарслари (246-дарс)

18:00 / 06.09.2023 3398 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَسُئِلَتْ عَائِشَةُ: كَيْفَ كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَصْنَعُ فِي الْجَنَابَةِ؟ أَكَانَ يَغْتَسِلُ قَبْلَ أَنْ يَنَامَ أَمْ يَنَامُ قَبْلَ أَنْ يَغْتَسِلَ؟ قُلْتُ: كُلُّ ذَلِكَ قَدْ كَانَ يَفْعَلُ، رُبَّمَا اغْتَسَلَ فَنَامَ وَرُبَّمَا تَوَضَّأَ فَنَامَ، قُلْتُ: الْحَمْدُ ِللهِ الَّذِي جَعَلَ فِي الْأَمْرِ سَعَةً. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.

Оишадан:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жунубликда қандай қилар эдилар, ухлашдан олдин ғусл қилар эдиларми ёки ғусл қилишдан олдин ухлар эдиларми?» деб сўралди.

«Бунинг барчасини қилар эдилар. Гоҳида ғусл қилиб, сўнг ухлар эдилар. Гоҳида таҳорат қилиб, ухлар эдилар. Ишда кенглик қилиб қўйган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин», дедим».

Бешовларидан фақат Имом Бухорий ривоят қилмаган.

Жунубликдан ғусл қилиш борасида Аллоҳ таоло мусулмонларга қанчалик кенглик берганлиги бу ҳадиси шарифда очиқ-ойдин кўриниб турибди. Аллоҳ таолонинг, жунуб бўлишинг би­лан дарҳол ғусл қилмасанг, фалон бўлади, дейишга ҳаққи бор эди. Жунуб бўлган одамга бир лаҳза ҳам ухлаши, еб-ичиши, бировга кўриниши ва бош­қа нарсалар мумкин эмас, дейишга ҳаққи бор эди. Лекин ундай қилмади, осон қилди. Шунинг учун ҳаммамиз худди Оиша онамиз каби:

«Ишда кенглик қилиб қўйган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин», дейишимиз лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи асосида тайёрланди.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 18 февралдаги 03-07/1102-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ғусл, сўзи луғатда бирор нарсанинг устидан сув оқизиш деган маънони англатади. Шариатда эса Аллоҳ таолога қурбат ниятида баданнинг ҳаммасига сув оқизишга давоми...

5145 19:00 / 24.05.2023
. . Маън ибн Язийд розияллоҳу анҳумодан қилинган ривоятда у киши айтадиларки .Отам Язийд садақа қилиб, динорларни чиқарган экан. Уларни давоми...

4684 17:00 / 14.07.2021
. . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларнинг байъатини .ва Аллоҳга ҳеч нарсани ширк давоми...

5413 13:30 / 27.01.2021
Аллоҳ таоло .Бас, пок тупроқ ила таяммум қилинглар. У ила юзларингизга ва қўлларингизга масҳ тортинглар,, деган Моида сураси, 6оят. .Пок тупроқ, ndash Шофеъий ва давоми...

3381 19:00 / 13.12.2023