Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Муаззинлик қилиш яхши эканлиги | Ҳадис дарслари (304-дарс)

19:00 / 23.10.2024 2344 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عُثْمَانَ بْنِ أَبِي الْعَاصِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، اجْعَلْنِي إمَامَ قَوْمِي، فَقَالَ: أَنْتَ إمَامُهُمْ وَاقْتَدِ بِأَضْعَفِهِمْ، وَاتَّخِذْ مُؤَذِّنًا لَا يَأْخُذُ عَلَى أَذَانِهِ أَجْرًا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.

Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, мени ўз қавмимга имом қилиб қўйинг», деди.

У зот:

«Сен уларга имомдирсан. Сен уларнинг энг заифига эргаш ва ажр (иш ҳаққи) олмайдиган муаззин ол», дедилар».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Аввало ушбу ҳадис ровийси Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳу билан танишиб олайлик:

Усмон ибн Абул Осс ибн Бишр ибн Абдуллоҳ ибн Дуҳмон. Кунялари Абу Абдуллоҳ бўлган.

Бу улуғ саҳоба Сақиф қабиласидан элчи бўлиб келиб, Исломни қабул қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини қавмларига бошлиқ қилдилар. Бу зот Исломда фақиҳ бўлишга, Қуръонни ўрганишга жуда ҳам қизиқар эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик даврларида Тоифга бошлиқ бўлдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларидан кейин Тоиф аҳли муртад бўлишни ихтиёр этишганида бу зот уларни насиҳат ва ҳикматлар айтиб, қайтариб қолишга муяссар бўлдилар.

Усмон ибн Абул Осс: «Эй Тоиф аҳли! Исломга киришда шошилмай, охири кирган эдингиз, энди Исломдан қайтишда шошилиб, биринчилардан бўлиб қайтасизларми?» деганларида халқ у кишининг сўзларига қулоқ солиб, Ислом динида қолди.

Абу Бакр розияллоҳу анҳу бу ҳолатни кўргач, Усмон ибн Абул Оссни яна Тоифга бошлиқ қилиб тайинладилар. Бу киши Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифалик даврларининг иккинчи йилигача Тоифда бошлиқ бўлдилар.

Сўнгра Умар розияллоҳу анҳу у кишини Уммон ва Баҳрайн фатҳига бошлиқ қилдилар. У ерларни фатҳ этишда иштирок этиб, Шаҳрик подшоҳни ўлдирдилар. Бундан ташқари, Форс ва Ҳинд ерларини фатҳ этишда катта ҳисса қўшдилар.

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ушбу ҳадисда:

«Уларнинг энг заифига эргаш» деганлари намозни энг заифнинг ҳолига қараб, енгиллаштириб ўқи, деб тушунилади.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Раҳбардан қавмга имом қилиб қўйишини сўраш жоизлиги.

2. Раҳбар томонидан қавмга имом тайинланиши.

3. Имом қавм ичидаги заиф кишиларни эътиборга олиб, намозни енгиллаштириши кераклиги.

4. Қавмнинг имоми бўлганидек, муаззини ҳам бўлиши лозимлиги.

5. Муаззинни имом танлаши.

6. Муаззин ажр (иш ҳаққи) олмай, муаззинлик қилиши яхши эканлиги.

Иш ҳаққи олмай, муаззинлик қилиш афзал, лекин шароитга қараб, ажр олишга рухсат берганлар ҳам бор.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи асосида тайёрланди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангиз бавл қилса, закарини ўнг қўли билан ушламасин, давоми...

3950 19:00 / 15.02.2023
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир. Албатта, ҳар бир кишига ният қилган нарсаси давоми...

30347 17:04 / 08.01.2017
. . Абу Саъд ибн Абу Фазола розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачонки Аллоҳ қиёмат кунида ndash давоми...

4751 19:30 / 06.10.2021
. . Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Намоз ортидан келувчиларни айтувчилар ёки давоми...

1149 19:00 / 05.11.2025