Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Дуо ва зикр суннатга мувофиқ бўлиши | Ҳадис дарслари (355-дарс)

19:00 / 26.11.2025 1149 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дуо ва зикр суннатга мувофиқ бўлишининг фойдаси катта.

Намоздан кейинги зикр ва дуолар ҳақида келган ҳадиси шарифларни жамлаб, ўрганган уламолар уларни тартибга солиб, кўпчиликка баён қилиб берганлар. Машҳур фақиҳ Ваҳба аз-Зуҳайли «Ал-Фиқҳул Исломийю ва адиллатуҳу» номли кўп жузли китобида жумладан, қуйидагиларни ёзади:

«Намоздан кейин Аллоҳнинг зикрини ва асар бўлиб қолган дуоларни қилиш суннатдир. Мазкур нарсалар ортидан суннати бўлмаган Бомдод ва Аср намозларида фарздан кейин, ортида суннати бор Пешин, Шом ва Хуфтон намозларида суннатдан сўнг адо этилади. Чунки истиғфор намознинг нуқсонига эваз бўлади. Намозда Аллоҳга қурбат ҳосил қилингандан кейинги дуо эса ажру савоб олишнинг энг муносиб йўлидир.

Намоздан кейинги махфий айтиладиган зикрлар қуйидаги тартибда келтирилади: Қавмига таълим бермоқчи бўлган имом ўрганиб олгунларича овозини чиқариши мумкин. У чап тарафини меҳробга қилиб, одамларга қараб ўтиради. Сўнгра уч марта «Астағфируллоҳ» дейди. Кейин «Аллоҳумма антассалам ва минкассалам табарокта йаа залжалали вал икром» деб, «Оятул Курсий»ни тиловат қилади.

Имом Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳудан Табароний ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ким фарз намозидан кейин «Оятул Курсий»ни қироат қилса, у бошқа намозгача Аллоҳнинг зиммасида бўлади», деганлар.

Имом Насаий Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда эса Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ким ҳар бир фарз намозидан кейин «Оятул Курсий» ва «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни қироат қилса, уни жаннатга киришдан ўлимдан бошқа нарса тўса олмайди», деганлар.

Сўнг ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Алҳамдулиллаҳ», ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар» айтилиб, «Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайин қодийр» калимаси ўқилади».

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 5-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 23 январдаги 03-07/362-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аҳмад ибн Ҳанбал ибн Ҳилол ибн Асад Идрис ибн Абдуллоҳ ибн Ҳайён ибн Абдуллоҳ алБағдодий ҳадис ва фиқҳ олими ва Ҳанбалий мазҳабининг асосчисидирлар. Насаблари давоми...

8037 13:30 / 22.05.2019
. Уқба ибн Омир алЖуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қайси бир одам жуда яхшилаб таҳорат қилсаю, қалби давоми...

1756 19:00 / 04.06.2025
. . . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Одамларнинг давоми...

1653 19:00 / 23.07.2025
Нафс офатлари 24тавсияАбу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта .Уч кишига Аллоҳ қиёмат куни гапирмайди, назар давоми...

8945 05:00 / 28.02.2017