Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жойнамозлари содда бўлганлиги | Ҳадис дарслари (298-дарс)

19:00 / 12.09.2024 2804 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ مَيْمُونَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُصَلِّي عَلَى الْخُمْرَةِ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ.

Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хумранинг устида намоз ўқир эдилар».

Тўртовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Хумра – хурмонинг баргидан қилинган кичик жойнамоз. Бу ҳадисдан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жойнамозлари содда бўлганлигини билиб оламиз.

عَنْ أَنَسِ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَزُورُ أُمَّ سُلَيْمٍ فَتُدْرِكُهُ الصَّلَاةُ أَحْيَانًا فَيُصَلِّي عَلَى بِسَاطٍ لَنَا وَهُوَ حَصِيرٌ نَنْضَحُهُ بِالْمَاءِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ وَاللَّفْظُ لِأَبِي دَاوُدَ. وَفِي رِوَايَةٍ: كَانَ النَّبِيُّ  يُصَلِّي عَلَى الْحَصِيرِ وَالْفَرْوَةِ الْمَدْبُوغَةِ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Сулаймни зиёрат қилар, аҳёнда намоз вақти бўлиб қолса, ерга солиб қўйган нарсамизда намоз ўқир эдилар. У бўйра бўлиб, унга сув сепиб турар эдик».

Бешовлари ривоят қилганлар. Лафз Абу Довудники.

Бошқа ривоятда:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бўйра ва ошланган тери устида намоз ўқир эдилар», дейилган.

Шарҳ: Бу ривоятлардан ерга солиб қўйилган нарса – бўйра ва ошланган тери устида намоз ўқиш мумкинлигини билиб оламиз. 

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сайтимизда берилган 59ҳадис дарсидаги маълумотлар қуруқ назариядан иборат бўлиб қолмаслиги учун, илмий далилини ҳам келтирмоқчимиз. Биз келтирадиган далилларни давоми...

7792 17:05 / 20.11.2019
Мазий ndash жинсий аъзодан чиқадиган оқ рангдаги ўта майин суюқлик бўлиб, у одатда жинсий яқинлик ёки шунга яқин ҳаракат бўлганда чиқади. . Асмо давоми...

4080 00:00 / 17.11.2022
. . Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга намоздан ухлаб қолишларини зикр қилдилар. Бас, у давоми...

3518 19:00 / 06.06.2024
. . Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Ким илм талаб давоми...

4988 17:00 / 27.10.2021