Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (120-дарс). Кимнинг мазаҳи кўпайса, ҳайбати йўқолади

13:00 / 23.01.2021 5530 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Еттинчи офат – ёлғон.

Ёлғон араб тилида «кизб» дейилади ва луғатда ростнинг тескарисини англатади.

Уламолар ёлғонни қуйидагича таърифлайдилар:

Журжоний: «Ёлғон хабар унинг воқеликка тўғри келмаслигидир», деган.

Ибн Ҳажар: «Ёлғон бир нарса ҳақида қасддан бўлсин, ноқасддан бўлсин, унга хилоф нарсани гапиришдир», деган.

Ёлғон сўзда бўлиши билан бирга, амалда ҳам бўлади. Бунда ёлғончи бўлмаган нарсани бўлган қилиб кўрсатиш учун ҳийла ишлатади. Ёки бунинг акси бўлиб, бўлган нарсани бўлмаган қилиб кўрсатишга уринади.

Қуръони Каримнинг Юсуф сурасида бунга далил бор:

«Кечқурун йиғлаган ҳолларида оталарига келиб: «Эй отамиз, биз Юсуфни матоҳларимиз олдида қолдириб, ўзимиз қувлашиб кетсак, уни бўри еб қўйибди. Агар ростгўй бўлсак ҳам, сен бизга ишонмассан», дедилар. Ва унинг ёлғон қонга бўялган кўйлагини келтирдилар» (16-18-оятлар). 

Ўғиллар оталарини ишонтириш мақсадида ашёвий далил деб, Юсуфнинг кўйлагини ёлғондан қонга бўяб олиб келишди.

Улар ҳам сўз ила, ҳам амал ила ёлғон тўқишди.

«Руҳий тарбия» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бундай одам арабларда .икки тилли, ҳам дейилади. Бу сифатга эга бўлган одам икки душман тараф орасида гап ташиб юради ва икки тарафга ҳам ёқадиган гапни гапиради. давоми...

6312 16:00 / 10.04.2021
Арабчада .хирқа,, ўзбекчада .жанда, деб аталган ўзига хос кийим кийиш бир вақтлар сўфийлар орасида кенг тарқалган эди. Суфийларнинг турли рангдаги ямоқлар солинган давоми...

3999 05:00 / 28.02.2017
Аллоҳ таолонинг бандаларига берадиган неъматлари беҳисоб экани ҳеч кимга сир эмас. У Зотнинг Ўзи Иброҳим сурасида .Агар Аллоҳнинг неъматини санасангиз, адоғига давоми...

564 19:00 / 07 февраль
Риёнинг муолажаси икки турли бўлади. Биринчиси ndash унинг асл томирларини қўпориб ташлаш. Иккинчиси ndash содир бўлиб турган риёни даф қилиш. Биринчиси риёнинг асли давоми...

4516 17:00 / 11.12.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021