Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ҳадис 180-дарс. Ният

20:20 / 20.04.2022 6033 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: مَنْ تَعَلَّمَ عِلْمًا لِغَيْرِ اللهِ أَوْ أَرَادَ بِهِ غَيْرَ اللهِ فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким илмни Аллоҳдан бошқа учун ёки Аллоҳдан бошқани рози қилишни ирода этиб ўрганса, дўзахдаги ўриндиғини олаверсин», дедилар».

Ушбу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам илм талаб қилиш фақат Аллоҳ учун, Аллоҳнинг розилиги учун бўлиши зарурлигини қаттиқ таъкидламоқдалар. Агар кимнинг нияти бузилса, яъни илмни Аллоҳдан бошқа учун, Аллоҳнинг розилигидан бошқа мақсад учун ўрганса, дўзахга тушиши муқаррар эканлигини айтмоқдалар.

Бу ҳадиси шариф ҳам олдинги ҳадис маъносидадир. Фақат биринчи ҳадисда натижа «жаннатнинг ҳидини ҳам топа олмайди» деб баён қилинган бўлса, иккинчи ҳадисда «дўзахдаги ўриндиғини олаверсин» дейилмоқда. Бу эса диний илмларни талаб қилишда жуда ҳам ҳушёр бўлишни, Аллоҳнинг розилигини тилашдан бошқа нарсани хаёлга ҳам келтирмасликни тақозо қилади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Барча ҳамду санолар ёлғиз Аллоҳгадир. У Зотнинг ҳабиби Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга, у зотнинг аҳлига ва асҳобига салоту салом бўлсин.Ташбеҳ давоми...

6223 13:28 / 21.06.2017
. . . Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Абу Соъсоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .У кишига Абу Саъийд алХудрий розияллоҳу давоми...

2466 19:00 / 09.10.2024
. . . Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Икки киши сафарга чиқдилар. Намоз ҳозир бўлди. Икковларининг суви йўқ эди. Пок давоми...

3052 19:00 / 27.12.2023
. . Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ташаҳҳуд билан саломнинг орасида қуйидагиларни айтар давоми...

2081 19:00 / 02.07.2025