Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Масжидда иккита муаззин бўлиши | Ҳадис дарслари (307-дарс)

19:00 / 13.11.2024 2083 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ لِرَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مُؤَذِّنَانِ بِلَالٌ وَابْنُ أُمِّ مَكْتُومٍ الْأَعْمَى. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иккита муаззинлари бор эди: Билол ва аъмо (кўзи ожиз) Ибн Умму Мактум».

Муслим ривоят қилган.

Шарҳ: Ибн Умму Мактум кўзи ожиз саҳобий бўлганлар. Асл исмлари Абдуллоҳ ибн Қайс. Оналарининг исми Отика ал-Маҳзумия.

وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ بِلَالًا يُؤَذِّنُ بِلَيْلٍ فَكُلُوا وَاشْرَبُوا حَتَّى يُنَادِيَ ابْنُ أُمِّ مَكْتُومٍ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَزَادَ الْبُخَارِيُّ قَالَ: وَكَانَ رَجُلًا أَعْمَى لَا يُنَادِي حَتَّى يُقَالَ لَهُ أَصْبَحْتَ أَصْبَحْتَ.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Билол азонни тунда айтади, Ибн Умму Мактум азон айтгунича еб-ичаверинглар», дедилар».

Бешовлари ривоят қилганлар.

Бухорий:

«У кўзи ожиз киши бўлиб, қачон унга субҳ бўлди, субҳ бўлди, дейилсагина азон айтар эди», деган жумлани зиёда қилган.

Шарҳ: Бу Рамазон учун одамларни саҳарликка уйғотиш ва уларга саҳарлик вақтини билдириш мақсадида икки марта азон чақириш йўлга қўйилгани ҳақида айтилган гап. Ҳазрати Билол кечаси одамларни уйғотиш учун азон айтар эдилар. Ўша азондан кейин саҳарликни давом эттириш мумкин эди.

Абдуллоҳ ибн Умму Мактум розияллоҳу анҳу эса тонг отганда Бомдод намози учун азон айтар эдилар. Албатта, бу вақтда саҳарлик қилиб бўлмайди.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Одамларни уйғотиш ва шунга ўхшаш мақсадда тонгдан олдин ҳам азон айтиш жоизлиги.

2. Бомдод азонидан кейин саҳарликни тўхтатиш кераклиги.

3. Вақтни айтиб турадиган одам бўлса, кўзи ожиз киши ҳам азон айтиши мумкинлиги.

Ушбу ҳадисларни далил қилиб, кўпчилик имомлар «Бир масжидда иккита муаззин бўлиши керак», деганлар. Ҳанафийлар эса «Эҳтиёжга қараб, битта ҳам, кўп ҳам бўлаверади», деганлар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи асосида тайёрланди.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу дунёда баданларининг таҳорат суви етган жойларидан таралиб турган ажойиб нур қиёматда уларнинг охират саодатига эришганликлари рамзи бўлар экан. Бу нур давоми...

5634 19:00 / 22.06.2022
. . Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан очиқ жойдаги, турли ҳайвонлар, йиртқичлар келибкетиб давоми...

4698 19:00 / 02.09.2022
. . Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намозга таҳорат қилар эдилар,, деди. Мен .Сизлар қандай давоми...

3743 19:00 / 11.05.2023
Қазои қадарга бағишланган мазкур бобда бир ояти карима ва ўндан ортиқ ҳадиси шарифларни ўргандик. Албатта, бу қазои қадарга тегишли ҳамма оят ва ҳадислар шулардан давоми...

5783 13:04 / 04.11.2020