Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Ислом дини кибру ҳавога боғлиқ ҳамма нарсаларни ман қилган | Ҳадис дарслари (341-дарс)

19:00 / 13.08.2025 1594 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

مَرَّ أَبُو رَافِعٍ مَوْلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى الْحَسَنِ بْنِ عَلِيٍّ عَلَيْهِمَا السَّلَامُ وَهُوَ يُصَلِّي قَائِمًا وَقَدْ غَرَزَ ضَفْرَهُ فِي قَفَاهُ، فَحَلَّهَا أَبُو رَافِعٍ فَالْتَفَتَ الْحَسَنُ إِلَيْهِ مُغْضَبًا، فَقَالَ: أَقْبِلْ عَلَى صَلَاتِكَ وَلَا تَغْضَبْ، فَإِنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ r يَقُولُ: ذَلِكَ كِفْلُ الشَّيْطَانِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг озод қилган қуллари Абу Рофеъ тик туриб намоз ўқиётган Ҳасан ибн Алининг ёнидан ўтди. У (Ҳасан) соч ўримини орқасига турмаклаб олган эди. Абу Рофеъ ечиб юборди. Бас, Ҳасан унга ғазаб ила назар қилди. У бўлса:

«Намозингни ўқи. Ғазаб қилма. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Бу шайтоннинг тўқимидир», деганларини эшитганман», деди».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Инсон намоз ўқиганида, сажда қилганида унинг барча аъзолари, бутун вужуди, ҳатто кийимлари ҳам иштирок этиши керак. Агар эркак киши сочини қайтариб, турмаклаб олса, ўша ҳолатга путур етади. Шунинг учун бу иш макруҳ ҳисобланади.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نَهَى عَنِ السَّدْلِ فِي الصَّلَاةِ، وَأَنْ يُغَطِّيَ الرَّجُلُ فَاهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда кийимни осилтиришдан ва эркак кишининг оғзини тўсишидан наҳий қилдилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Ушбу ҳолатлар кўпроқ Арабистон шароити ва у ердаги халқларнинг одатларидан келиб чиққан. Маълумки, уларда эркаклар ҳам узун кийим кияр эдилар. Нафақат узун кийим кийганлар, балки кийимларини узун қилиш билан фахрланар эдилар.

Шунингдек, арабларда салланинг бир учи билан оғизни бекитиб юриш одати ҳам бор эди.

Ислом дини кибру ҳавога боғлиқ ҳамма нарсаларни ман қилганидек, кийимни фахр, кибру ҳаво билан судраб юришни ҳам ман қилди. Намоздан ташқарида ман бўлган нарса намозда ман бўлиши турган гап. Шунингдек, киши намозда оғзини бирор мато билан тўсиб олиши ҳам макруҳдир.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 5-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 23 январдаги 03-07/362-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ТАВБА Албатта, Мен тавба қилган, иймон келтирган ва яхши амал қилган, сўнгра тўғри юрганларни кўплаб мағфират қилгувчиманrdquo. Тоҳо, 82Тавба ndash банда ўзлигини давоми...

6705 16:31 / 13.10.2017
.Ва Аллоҳнинг сизга берган неъматини эсланг бир вақтлар душман эдингиз, бас, қалбларингизни улфат қилди. Унинг неъмати ила биродар бўлдингиз. Оловли жар ёқасида давоми...

4425 16:20 / 10.02.2021
иккинчи мақола Фарз икки қисмга бўлинади. Биринчиси ndash фарзи айн. Иккинчиси ndash фарзи кифоя. Фарзи айн ҳар бир мусулмон шахсан бажариши лозим бўлган ишдир. Уни давоми...

4084 19:00 / 15.06.2022
. Уқба ибн Омир алЖуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қайси бир одам жуда яхшилаб таҳорат қилсаю, қалби давоми...

1756 19:00 / 04.06.2025