Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Аҳлига яхшилик қилишнинг фазилати | Сийрат дарслари (346-дарс)

19:00 / 19.09.2025 1347 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

747. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Осия исмини ўзгартирдилар, «Сен Жамиласан!» дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Осия исми «осий-итоатсиз аёл» маъносини, Жамила исми «чиройли» маъносини билдиради.

748. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, мен олийжаноб ахлоқларни тугал қилиш учун юборилганман», дедилар».

Бошқа ривоятда: «солиҳ ахлоқларни», дейилган.

Аҳмад, Бухорий «Адабул муфрад»да, Ҳоким, Байҳақий ривоят қилишган.

749. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бировнинг шаънига ёки бирор нарсасига зулм қилган бўлса, уни бугун – динор ҳам, дирҳам ҳам бўлмай қолишидан олдин – рози қилиб олсин. Агар солиҳ амали бўлса, ундан қилган зулми миқдорида олинади; яхшиликлари бўлмаса, ҳақ эгасининг ёмонликларидан олиниб, бунга юклатилади, дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

750. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Касодга учраган (муфлис) кимлигини биласизларми?» дедилар. «Бизнинг орамизда касодга учраган – дирҳами ҳам, мол-мулки ҳам йўқ одам», дейишди. «Менинг умматимдан касодга учрагани Қиёмат куни намоз, рўза, закот билан келгану, аммо уни сўккан, буни зинода айблаган, унинг молини еган, бунинг қонини тўккан, буни урган одамдир. Бунисига унинг савобларидан берилади, унисига ҳам унинг савобларидан берилади. Агар зиммасидаги нарса тамом бўлмай туриб унинг савоблари тугаб қолса, уларнинг гуноҳларидан олиниб, бунинг устига юкланади. Сўнгра у дўзахга солинади», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

751. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Албатта, мўмин ўзининг гўзал хулқи билан рўза тутувчи ва бедор бўлувчининг даражасини топади», деганларини эшитдим».

Абу Довуд, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

752. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминларнинг иймони комилроғи хулқи яхшироғидир. Энг яхшиларингиз аҳлига яхши(лик қиладиган)ларингиздир», дедилар».

Абу Довуд, Термизий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 30 ноябрдаги 03-07/9078-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
579. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳеч ким бировнинг ҳайвонини унинг изнисиз соғмасин. давоми...

3719 20:00 / 29.10.2021
Насронийлар мўғил қабилаларига уларни насроний динига киритиш учун даъватчиларини юборар эдилар. Туғёнкор золим Хулокухон ўзининг насроний хотини Зафархотун давоми...

4854 19:01 / 28.04.2017
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун инсоният учун энг олий ўрнакдирлар. У зотнинг ҳаётларини ўрганиш ва унга қўлдан келганча эргашиш ҳар бир мусулмон давоми...

4766 19:10 / 28.04.2017
Имом Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Номим зикр қилинганда менга салавот айтмаган давоми...

8331 18:10 / 18.05.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар